ОЗОДБЕК УРАЗАЛИЕВНИНГ ИШИГА ОИД

2020 йил 15 январда “Подробно.Уз” янгиликлар агентлигининг веб-сайтида ва Facebook ижтимоий тармоғидаги саҳифасида “В Самаркандской области несовершеннолетнего угонщика посадили на четыре года” сарлавҳаси остида эълон қилинган материал (https://www.facebook.com/groups/novostiuzbekistana/permalink/2830797823646854/) юзасидан маълумот

Жиноят ишлари бўйича Жомбой туман судининг иш юритувига Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғирлик) 3-қисми “а” банди ва 267-моддаси (трансорт воситасини олиб қочиш) 1-қисми билан айбланиб судга берилган вояга етмаган Озодбек Уразалиев (2001 йил 23 декабрда Самарқанд вилоятида туғилган, миллати – ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – ўрта, муқаддам судланган) га оид жиноят иши келиб тушган бўлиб, мазкур жиноят иши бўйича судланувчи О. Уразалиев биринчи ҳолатда жами баҳоси 100 000 сўмга тенг бўлган нарса-буюмларини ва иккинчи ҳолатда 500 000 сўм пулларни ўғирлаб, такроран ўзганинг мол-мулкини яширин равишда талон-торож қилиш ҳамда “Дамас” русумли 30 720 ВВА давлат белгили транспорт воситасини олиб қочиш каби жиноятларни содир қилган.

Суднинг 2019 йил 16 декабрдаги ҳукмига кўра, вояга етмаган судланувчи О. Уразалиев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди ва 267-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилган.

Вояга етмаган судланувчи О. Уразалиевга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан Жиноят кодексининг 85-моддаси (озодликдан маҳурм қилиш) ни қўллаб, 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Вояга етмаган судланувчи О. Уразалиевга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан Жиноят кодексининг 85-моддасини қўллаб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Вояга етмаган судланувчи О. Уразалиевга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59-моддаси (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) га асосан тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 3 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Вояга етмаган судланувчи О. Уразалиевга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 60-моддаси (бир неча ҳукм юзасидан жазо тайинлаш) га асосан жиноят ишлари бўйича Пайариқ туман судининг 2019 йил 14 ноябрдаги ҳукми билан тайинланган жазога қисман қўшиш йўли билан жиноятлар мажмуи бўйича муддати 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Жазони тарбия колонияларда ўташ белгиланди.

Вояга етмаган судланувчи О. Уразалиевдан жабрланувчи З. Шавмановнинг фойдасига 24 817 889,5 сўм миқдорида моддий зарар ундирилиши белгиланган.

Вояга етмаган судланувчи О. Уразалиевдан жабрланувчи Ф. Муродовнинг фойдасига 9 059 820,2 сўм миқдорида моддий зарар ундирилиши белгиланган.

Ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан бошлаб, судланувчи ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб ўн сутка ичида шу суд орқали жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судининг апелляция инстанциясига, ҳукм қонуний кучга киргандан сўнг эса жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди кассация инстанцияси судлов ҳайъатига шикоят бериши ёки протест билдиришига ҳақли эканлиги маълум қилинади.

Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: