БАХМАЛ ВА ҒАЛЛАОРОЛДАГИ САЙЁР ҚАБУЛЛАР

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 23 июль куни ўтказилган тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишда муҳим омил эканлиги таъкидланиб, ушбу соҳа вакилларини ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш юзасидан қўшимча вазифалар белгилаб берилди.

         Шу мақсадда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузилиши ҳолатларини олдини олиш максадида Жиззах вилоят судлари томонидан жойларда сайёр қабуллар ўтказиш бўйича алоҳида режа ишлаб чиқилган бўлиб, унинг ижросини таъминлаш мақсадида Жиззах вилоятининг барча туманларида сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.

          Жиззах вилояти маъмурий  суди томонидан Бахмал ва Ғаллаорол туманларида сайёр қаубллар ташкил этилди. Унда Жиззах вилояти маъмурий суди раиси А.Мамараҳимов иштирок этиб, туман судлари раислари, судьялар билан биргаликда фуқароларни сайёр қабул қилди. 

           Аҳоли билан учрашув ҳамда сайёр қабуллар давомида  иштирокчилар эътиборига ҳукуматимизнинг тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, мамлакатимизда тадбиркорлик субъектлари учун яратилаётган шарт-шароитлар, улар томонидан суд низолари бўйича судларга мурожаат қилиш тартиби ва муддатлари тўғрисида атрофлича маълумот берилди.

            Ўтказилган сайёр қабулда фуқароларнинг мурожаати тингланиб,  оммавий ҳуқуқий муносабатлар, жиноят ишлари бўйича суд қарорлари, маъмурий ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ масалалар юзасидан фуқароларга тегишли тартибда тушунтириш берилди.

Жиззах вилояти маъмурий суди

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: