ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ
Кармана туман давлат солиқ инспекциясида Кармана туманидаги жиноят, маъмурий, иқтисодий суд раислари, солиқ инспекцияси ходимлари ҳамда тадбиркорлик субъектлари иштирокида учрашув ўтказилди.
Тадбирда Кармана туманлараро иқтисодий судининг раиси вазифасини бажарувчи Ш.Ғофуров ва судья С.Жакеев юртимизда тадбиркорларга яратиб берилаётган шароитлар, хусусан иқтисодий судларда кўрилаётган ишлар бўйича сўзга чиқишди.
Шунингдек, жиноят ишлари бўйича Кармана туман судининг судьяси А.Сайдуллаев ҳафтанинг жумаси “Тадбиркорлар куни”, шанба – “Очиқ эшиклар куни” деб белгиланганлиги, бу куни ҳар қандай мурожаат эшитилиб, муаммо қонуний ҳал этилиши ҳақида эслатиб ўтди.
Йиғилишда “Invent” МЧЖ раҳбари Б.Мустафоев, “Karmana servis” оилавий корхонаси раҳбари Ф.Аҳмедов ва “Air Stars”МЧЖ раҳбари Ш.Бўриева томонидан берилган саволларга аниқ ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Олий суд матбуот хизмати
Фикр қолдириш