СУДЛАР ТОМОНИДАН 2022 ЙИЛНИНГ I ЯРИМ ЙИЛЛИГИДА КЎРИБ ЧИҚИЛГАН ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ ЮЗАСИДАН АХБОРОТ

2022 йилнинг биринчи ярмида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 311,1 млрд. сўмдан зиёд мажбурий тўловлар (вояга етмаган болалар учун алимент, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, ёзма битимга асосланган ва қарздор томонидан тан олинган талаблар, коммунал хизматлар бўйича қарздорлик тўловлари ва бошқалар) ни ундириш ҳақида 111 427 та суд буйруғи чиқарилди.

Шунингдек, 294 189 та фуқаролик ишлари кўриб чиқилиб, уларнинг 228 134 таси бўйича талаблар қаноатлантирилган бўлса, 21 681 таси бўйича талабларни қаноатлантиришдан рад қилинган, 40 666 таси бўйича даъволар кўрмасдан қолдирилган бўлса, 3 708 таси бўйича ишни юритиш тугатилган.

Кўриб тамомланган фуқаролик ишлардан 169 428 таси битимлар билан боғлиқ, 29 742 таси никоқдан ажратиш, 10 596 таси уй-жой муносабатлари билан боғлиқ, 4 364 таси ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой ёки қурилмани бузиш, 1 749 таси оталикни белгилашга оид ва бошқа тоифадаги ишларни ташкил қилади.

Никоҳдан ажратишга оид кўрилган ишлар таҳлилига кўра, кўриб тамомланган ишларнинг 15 830 таси бўйича даъво талаблари қаноатлантирилган (никоҳлар бекор қилинган), 10 420 таси бўйича даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган (никоҳлар бекор қилинмаган), 2 311 таси кўрмасдан қолдирилган ҳамда 1 181 та даъво бўйича ишни юритиш тугатилган.

99 629 та фуқаролик иши сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилиб, аҳоли билан 4 170 та учрашув ва очиқ мулоқотлар ўтказилди.

Вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатлари томонидан апелляция тартибида 6 982 та фуқаролик иши кўриб чиқилди. Қуйи судлар томонидан чиқарилган 1 087 та қарор бекор қилиниб, 509 та суд қарори ўзгартирилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан кассация тартибида 1 676 та фуқаролик иши кўриб чиқилди. Қуйи судлар томонидан чиқарилган 213 та қарор бекор қилиниб, 76 та суд қарори ўзгартирилди.

Шунингдек, кассация инстанциясида 25 та фуқаролик иши такроран кўриб чиқилди. 19 та қарор бекор қилиниб, 2 та қарор ўзгартирилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди

 Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари

билан алоқалар бошқармаси

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: