СУДЛАР ТОМОНИДАН 2022 ЙИЛНИНГ I ЯРИМ ЙИЛЛИГИДА КЎРИБ ЧИҚИЛГАН ОММАВИЙ-ҲУҚУҚИЙ МУНОСАБАТЛАРДАН КЕЛИБ ЧИҚАДИГАН ИШЛАР ЮЗАСИДАН АХБОРОТ

2022 йилнинг биринчи ярмида маъмурий судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 7 704 та иш кўриб чиқилди. Бунинг натижасида 3 755 та фуқаро ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланди.

Ҳисобот даврида маъмурий органларнинг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари устидан шикоят қилиш тўғрисидаги 4 716 та иш кўриб чиқилди. Хусусан, ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ кўриб тамомланган ишлар сони 2 641 тани ташкил қилиб, шундан жисмоний ва юридик шахсларнинг 1 008 та аризаси қаноатлантирилган.

Маъмурий судлар томонидан 1 959 та иш, яъни барча ишларнинг 25,4 фоизи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди.

Вилоят ва унга тенглаштирилган маъмурий судлар томонидан апелляция тартибида 1 882 та иш кўриб чиқилди. Қуйи судлар томонидан чиқарилган 278 та қарор бекор қилиниб, 33 та қарор ўзгартирилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан кассация тартибида 1 452 та шикоят ва протестлар ўрганиб чиқилиб, шундан 719 таси иш материаллари асосида кўриб чиқилди. Натижада қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорларнинг 107 таси бекор қилиниб, 3 таси ўзгартирилди.

Шунингдек, кассация инстанциясида 24 та иш такроран кўриб чиқилиб, 17 та суд қарори бекор қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди

 Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари

билан алоқалар бошқармаси

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: