“КОРРУПЦИЯСИЗ СОҲА” МАВЗУСИДА ТАДБИР
Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириб бориш – қонун устуворлигини таъминлашнинг энг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.
Кейинги йилларда мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш бўйича муҳим ташкилий-ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилди. Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тизимли чоралар кўрилди.
Ана шундай ислоҳатлардан бири Президентимиз томонидан жорий йилнинг 27 май санасида қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармоннинг қабул қилиниши бўлди.
Мазкур Фармон ижроси доирасида жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят, туман (шаҳар) судлари томонидан жойларда аҳоли билан кенг қамровли учрашув ва давра суҳбатлари ўтказиб келинмоқда.
Жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти судининг судьяси Фахриддин Халилов Навоий шаҳар тиббиёт бирлашмасининг ходимлари билан учрашув ўтказди.
Учрашув очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, судья Ф.Халилов Ўзбекистон Республикасининг “Коррупция қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуни ва 27 майда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармон асосида коррупцияга қарши кураш борасидаги ишлар мутлақо янги босқичга кўтарилганлигини, том маънода “коррупцияга қарши уруш” эълон қилингани, шу сабабли порахўрлик каби иллатнинг содир этилишига қарши курашда барчанинг фаол бўлиш кераклигини таъкидлади.
Бундан ташқари, учрашув давомида, ташкилот ходимлари томонидан содир этилаётган жиноятлар, уларнинг оқибатлари ҳамда олдини олишда амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритилди.
Тадбир якунида, маръузачи тиббиёт ходимларини қизиқтирган саволларга жавоб берди ва уларни мамлакатимиз ривожига ҳар бир инсон, ёшу қари бирдек масъул эканлигини уқтирди.
Жиноят ишлари бўйича
Навоий вилоят суди
Фикр қолдириш