СУД РАИСЛАРИ САЙЁР ҚАБУЛДА
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 23 июль куни ўтказилган кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишда муҳим омил эканлиги таъқидланиб, ушбу соҳа вакилларини ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш юзасидан қўшимча вазифалар белгилаб берилди.
Маълумки, судларнинг фаолияти ҳам иқтисодиёт соҳасида одил судловни амалга ошириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларнинг фаолиятига тўсиқ бўлаётган ҳолатларни бартараф этиш ҳамда Президентимизнинг бу борада қабул қилинган фармон ва қарорларида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашга қаратиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2019 йил 19 июлдаги Раёсат қарорида тадбиркорларнинг мурожаатларини қонун доирасида ҳал этиш мақсадида барча судларда ҳар ҳафтанинг жума куни “Тадбиркорлар куни”, шанба куни “Очиқ эшиклар куни” деб белгиланди.
Бухоро вилояти судлари томонидан ҳам бу борада тегишли дастур асосида ишлар амалга оширилмоқда.
Биргина, Ғиждувон туман судлар раислари томонидан 1-сонли ички ишлар бўлимида бўлиб ўтган учрашув ҳам бугунги суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар моҳияти, аҳолининг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини оширишга бағишланди.
Учрашувлар доирасида тадбиркорлик субъектлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари билан сайёр қабул ташкил этилди.
Сайёр кабулда жами 20 нафар шахснинг мурожаати эшитилди. Мурожаатларнинг 8 таси судга оид бўлса, 1 таси ички ишлар соҳасига тааллуқли, 6 таси туман ҳокимлиги, 2 таси Мжбурий ижро бюросига, 3 таси бошқа мавзудаги мурожаатларни ташкил этди.
Сайёр кабулда 8 нафар фуқарони мурожаати жойида ижобий ҳал этилди. 12 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Бухоро вилояти иқтисодий суди
Фикр қолдириш