СУҒУРТА ПУЛИНИ УНДИРИШНИ СУД БУЙРУҒИ ТАРТИБИДА ҲАМ ҲАЛ ЭТИШ МУМКИН

Мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида шиддат билан амалга оширилаётган ислоҳотлар суд ҳокимияти мустақиллигини амалда таъминлаш, фуқароларга ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қила олиши учун қулай шароит яратиш хамда судларнинг иш юритиш тартибини соддалаштиришга хизмат қилмоқда.

Хусусан, ўз вақтида амалдаги қонунларга «Буй­руқ тартибида иш юритиш» ҳақи­даги қоида киритилгани муҳим во­қеа бўлганди. Чунки ушбу ҳу­қуқий институти­нинг аҳамияти шундан иборатки, илгари ундирувчининг қарздордан пул маблағларини ундириш ёки кўчар мулкни низосиз тарзда қарздордан талаб қилиб олиш тўғ­рисидаги аризалари бўйича иш тарафлар суд мажлисига чақирилган ҳолда кўриб чиқилган. Суд буйруғи институти жорий этилгач, мазкур тоифадаги аризалар бўйича судья­ ишни суд мажлисида кўр­масдан ва тарафларни суд муҳокамасига чақирмасдан суд буйруғи чиқариш ваколатига эга бўлди.

2018 йил 1 апрелга қадар амалдаги Фуқаролик процессуал кодексида 5 талаб юзасидан суд буйруғи чиқарилган бўлса, 2018 йил 22 январда янги таҳрирда қабул қи­линган Фуқаролик процессуал кодексида 8 талаб юзасидан, 2019 йил 22 октябрда киритилган ўзгартиришларга асосан 9 талаб юзасидан суд буйруғи чиқарилиши белгиланган. Бу фуқароларни ортиқча оворагарчиликдан халос этиб, аризаларни тезкор ва сифатли кў­риб чиқиш имко­ния­тини яратди.

Шу ўринда хориж тажрибасига назар соладиган бўлсак, Германия ва Озарбайжон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексида автомобил суғуртаси бўйича келиб чиқадиган ни­золар ҳам суд буйруғи тарзида ҳал этилиши белгиланган.

Ушбу қоида мамлакатимиз қо­нунчилигига ҳам киритилса, аҳолига яна бир қулайлик яратилган бўлар эди. Чунки «Транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида»ги қо­нунга асосан суғурталовчи суғурта ҳодисаси содир бўлганда жабрланувчиларга уларнинг ҳаёти, соғ­лиғи ва (ёки) мол-мулкига уш­­бу суғурта ҳодисаси оқибатида етказилган зарарнинг ўрнини шартномада шартлашилган ҳақ (суғурта мукофоти) эвазига суғурта пули доирасида қоплаш мажбуриятини олади. Бинобарин, мазкур нормага асосан суғурта пули ундирилишида ҳеч қандай низо мавжуд эмас. Шу сабабли ушбу талаб бў­йича даъво аризаларни суд буйруғи тартибида ҳал этиш ҳар тарафлама фойдалидир.

Бахтиёр АлимжОнов,

Судьялар олий мактаби тингловчиси

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: