Олий суд раисининг ўринбосари Б.Исаков ва Олий суд судьялари жорий йил 19 май куни Сурхондарё вилояти Бойсун тумани Халқ қабулхонасида ва Жарқўрғон тумани “Нортекс” масъулияти чекланган жамияти биносида аҳоли билан учрашиб, фуқароларни қабул қилди.
Бойсун ва Жарқўрғон туманларида ўтказилган сайёр қабулда
58 нафар фуқаро қабул қилиниб, улардан 16 та аризаси ўрганиб чиқиш учун қабул қилинди.
Сайёр қабулларда 42 нафар фуқарога ҳуқуқий маслаҳат берилди.
4 нафар маҳкум жазони ўташ жойидан муддатидан олдин озод қилиниб оиласи бағрига қайтарилди. 14 нафар маҳкум ЖКнинг 74-моддасига асосан жазони ўташ жойидан озод қилиниб, жазо енгилроғи билан алмаштирилди.
Шунингдек, аҳлоқ тузатиш, озодликни чеклаш ва синов муддатини ўтаётган 24 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари озод этилди.
Албатта, сайёр қабулларда суд залидан озод бўлган ҳамда озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазолар тайинланган маҳкумлар ва уларнинг оила аъзоларидан 9 нафари Президентимизга, Олий суд раҳбарларига ўз миннатдорликларини изҳор қилдилар.
Олий суд Матбуот хизмати
Фикр қолдириш