ФУҚАРО Д. ЮСУПОВАНИНГ МУРОЖААТИГА ОИД

2019 йил 13 декабрда YouTube тармоғида эълон қилинган фуқаро Д. Юсупованинг видеомурожаати (https://www.youtube.com/watch?v=U7Lzr4endS0) юзасидан маълумот

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси З. Қурбонованинг ажримига кўра, аризачи Д. Юсупованинг Боғот туман маъмурий судининг 2018 йил 17 декабрдаги ҳал қилув қарори ва Хоразм вилоят маъмурий суди кассация инстанциясининг 2019 йил 13 ноябрдаги қарори устидан берган назорат шикоятини иш ҳужжатлари билан бирга ўрганилиб, назорат шикоятини судлов ҳайъатига ўтказиш рад этилган. Ушбу ажримни бекор қилиш ҳақидаги ариза суд ҳужжати устидан назорат тартибида шикоят қилиш учун белгиланган муддат доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ёки унинг ўринбосарига берилиши мумкинлиги тушунтирилган. Бу ҳақда аризачи Д. Юсуповага 2019 йил 23 декабрдаги МИБ-2385-19 рақамли хат билан маълум қилинган.

Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: