Ш. ГАЗИЕВ ВА А. САМАНОВНИНГ ВИДЕОМУРОЖААТИГА ОИД
2019 йил 23 ноябрда YouTube тармоғида эълон қилинган фуқаролар Ш. Газиев ва А. Саманов мурожаати (https://www.youtube.com/watch?v=nbHPAtO-pFM) юзасидан маълумот
Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси “Туронбанк” АТБ манфаатида жавобгар “Кейс-А” масъулияти чекланган жамияти ва “Самарқанд вилояти Агросервис МТП” масъулияти чекланган жамиятига нисбатан судга даъво аризаси билан билан мурожаат қилиб, жавобгардан 250 848 116,43 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 62 416 666 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 8 113 000 сўм мониторинг хизмати, 2 933 583 334 сўм муддатли асосий қарз, жами 3 254 961 116,43 сўмни ундиришни, ундирувни МТП МЧЖнинг кафиллик маблағларига, МТП МЧЖга қарашли Самарқанд вилояти Иштихон шаҳри Иштихон кўчаси 84-уй манзилида жойлашган Иштихон МТП бино ва иншоотларига, МТП МЧЖга қарашли Самарқанд вилояти Булунғур шаҳри Увайсий кўчасида жойлашган МТП бино ва иншоотларига, кредит маблағлари эвазига сотиб олинган 6 дона Класс Доминатор-130 русумли дон ўриш комбайнларига қаратишни, гаров мулкларининг бошланғич реализация қилиш баҳосини белгилаб беришни сўраган.
Самарқанд шаҳар иқтисодий судининг 2019 йил 27 сентябрдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаби қаноатлантирилиб, жавобгардан 62 416 666 сўм муддати ўтган кредит қарзи, 250 848 116,43 сўм муддати ўтган кредит фоизи, 8 113 000 сўм комиссион тўловлар, 2 933 583 334 сўм муддатли асосий қарз, жами 3 254 961 116,43 сўм ундирилган. Ундирув жавобгарнинг пул маблағлари ва гаров мулклари МТП МЧЖга қарашли Самарқанд вилояти, Иштихон шаҳар, Иштихон кўчаси, 84-уй манзилида жойлашган Иштихон МТП бино-иншоотларига (ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан) ва МТП МЧЖга қарашли Самарқанд вилояти, Булунғур шаҳар, Увайсий кўчасида жойлашган МТП бино ва иншоотларига (ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан), кредит маблағлари эвазига сотиб олинган 6 дона Класс Доминатор-130 русумли дон ўриш комбайнларига қаратилган. Гаров мулкларининг бошланғич реализация қилиш баҳоси МТП МЧЖга қарашли Самарқанд вилояти, Иштихон шаҳар, Иштихон кўчаси, 84-уй манзилида жойлашган Иштихон МТП бино-иншоотлари (ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан) 1 202 600 000 сўм, МТП МЧЖга қарашли Самарқанд вилояти, Булунғур шаҳар, Увайсий кўчасида жойлашган МТП бино ва иншоотлари (ердан фойдаланиш ҳуқуқи билан) 900 000 000 сўм, кредит маблағлари эвазига сотиб олинган 6 дона Класс Доминатор-130 русумли дон ўриш комбайнлари ҳар бири 273 000 000 сўмдан белгилаб берилган.
Ушбу ҳал қилув қароридан норози бўлиб МТП МЧЖ кассация шикояти билан мурожаат қилиб, биринчи инстанция суди томонидан Иштихон МТП бино-иншоотлари мулкдори бўлган янги ташкил этилган “Иштихон Агросервис МТП ИСМ” МЧЖ жалб қилинмаганлигини билдириб, ҳал қилув қарорини бекор қилишни сўраган.
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг 2019 йил 10 октябрдаги ИСҲ-3941/5-сонли хатига асосан Самарқанд вилояти иқтисодий суди кассация инстанциясида кворум мавжуд бўлмаганлиги сабабли иқтисодий иш Навоий вилояти иқтисодий суди кассация инстанциясига ўтказилган.
Навоий вилояти иқтисодий суди кассация
инстанциясининг 2019 йил
5 ноябрдаги қарори билан Самарқанд шаҳр иқтисодий судининг 2018 йил
27 сентябрдаги ҳал қилув қарори бекор қилинган ва иш янгидан кўриш учун
Самарқанд шаҳар иқтисодий судига юборилган.
Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати
Фикр қолдириш