2019 ЙИЛ 13 ДЕКАБРДАГИ “ЎзА МИНБАРИ: ШАҲАРДАГИ БИРИНЧИ РАҚАМЛИ ТАДБИРКОР 19 ЙИЛГА ҚАМАЛИБ, 9 ЙИЛДА ОЗОДЛИККА ЧИҚДИ” МАТЕРИАЛИГА ОИД МАЪЛУМОТ
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судининг 2009 йил 10 февраль кунидаги ҳукмига кўра, Ҳ. Муртазоев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, ”в” бандлари, 179-моддаси, 184-моддаси 3-қисми, 185-2-моддаси 3-қисми, 186-1-моддаси 3-қисми “а”, “б” бандлари, 188-моддаси 3-қисми “а”, “б” бандлари, 189-моддаси 3-қисми, 190-моддаси 2-қисми “б” банди, 205-моддаси 2-қисми “а”, “б”, “в” бандлари, 209-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари, 210-моддаси 3-қисми “б” банди, 219-моддаси 2-қисми, 227-моддаси 1-қисми, 229-моддаси ва 243-моддаси билан айбли деб топилиб, Жиноят кодексининг 59, 61-моддаларига асосан тайинланган асосий ва қўшимча жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 3 йил муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилинган ҳолда 19 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Мазкур ҳукм билан судланувчилар Ҳ. Муртазоев, А. Бердиев, Ф. Худойбердиев, К. Худойбердиев, С. Мирзаева, Д. Васимова ва М. Магдиевалардан шериклик тартибида давлат ҳисобига 1 733 268 948 сўм, шундан 697 750 700 сўми маҳаллий бюджетга, «Де ЛЮКС АБН» ХСИЧФ фойдасига 3 000 000 сўм, Ургут туман электр тармоклари идораси фойдасига 1 121 390 сўм, Ургут туман газлаштириш идораси фойдасига 5 504 561 сўм шериклик тартибида, судланувчи Ҳ. Муртазоевдан давлат фойдасига 3 858 900 сўм, «Ургутшаробсавдо» УК дан Ш. Муҳаммадиев фойдасига 1 653 000 сўм, судланувчилар А. Бердиев, Ф. Худойбердиев, К. Худойбердиев, С. Мирзаева, Д. Васимова, М. Магдиевалар ва судланувчи Р. Тошпулатовлардан «Ургутшаробсавдо» УК фойдасига 40 065 971 сўм солидар тартибида ундирилиши белгиланган.
Шунингдек, Ургут шаҳар Почвон кўчаси 17 уйда жойлашган «Рисола» ХИЧСФга тегишли бўлган 1 071 та савдо расталари, 390 та савдо дўконлари, 97 та омборхоналар, битта «Озодабегим» чойхонаси, битта меҳмонхона ва бошка 15 та хизмат кўрсатиш соҳалари бино ва иншоотлари жиноят қуроли деб топилиб давлат даромади ҳисобига ўтказилиши белгиланган.
Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди апелляция инстанциясининг 2009 йил 11 майдаги ажримига кўра, суд ҳукми ўзгартирилиб, судланувчи Ҳ. Муртазоев, А. Бердиев, Ф. Худойбердиев, К. Худойбердиев, С. Мирзаева, Д. Васимова ва М. Магдиеваларнинг айбловидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 179-моддаси, 190-моддаси 2-қисми “б” банди ва 229-моддаси чиқарилиб, ишнинг шу қисми ҳаракатдан тугатилган.
Шунингдек, мазкур ажримга кўра, судланувчи Ҳ. Муртазоевга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 185-2-моддаси 3-қисми билан қўйилган айблов Жиноят кодексининг 185-2-моддаси 2-қисмига қайта квалификация қилиниб, унга Жиноят кодексининг 185-2-моддаси 2-қисми билан ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат фойдасига ушлаб қолиш шарти билан 1 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланиб, Жиноят кодексининг 59, 61-моддаларига асосан тайинланган асосий ва қўшимча жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташлик учун 18 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси ва 3 йил муддатга масъул мансабдор, мансабдор ва моддий жавобгар шахс бўлиб ишлашлик муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъатининг 2016 йил 31 мартдаги ажрими билан судланган Ҳ. Муртазоев, А. Бердиев, Ф. Худойбердиев, С. Мирзаева, Д. Васимова ва М. Магдиевага нисбатан чиқарилган жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судининг 2009 йил 10 февралдаги ҳукми ҳамда шу суд апелляция инстанциясининг 2009 йил 11 майдаги ажрими ўзгартирилиб, суд ҳукмининг Ҳ. Муртазоев ва Ф. Худойбердиевни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 185-2-моддаси 2-қисми билан айбли деб топиш қисми бекор қилиниб, ишнинг шу қисми Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига асосан тугатилган.
Шунингдек, Ҳ. Муртазоевнинг ҳаракатлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми “б” бандидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ҳамда 28,211-моддаси 1-қисмига қайта квалификация қилинган.
Ҳ. Муртазоев, А. Бердиев, Ф. Худойбердиев, С. Мирзаева, Д. Васимова ва М. Магдиеваларнинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг 188-моддаси 3-қисми “а”, “б” бандларидан Жиноят кодексининг (эски таҳрирдаги) 188-моддасига ва Жиноят кодексининг 189-моддаси 3-қисмидан Жиноят кодексининг 189-моддасига қайта квалификация қилинган.
Ҳ. Муртазоев, А. Бердиев ва Ф. Худойбердиевларнинг ҳаракатлари Жиноят кодексининг (эски таҳрирдаги) 205-моддаси 2-қисми “б”, “в” бандларидан Жиноят кодексининг (янги таҳрирдаги) 192-11-моддаси 2-қисми “б” бандига қайта квалификация қилинган.
Ҳ. Муртазоевга Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми билан энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдорида, 28,211-моддаси 1-қисми билан энг кам ойлик иш ҳақининг 100 баравари миқдорида, 188-моддаси билан 1 йил муддатга моддий жавобгарлик ва мансабдорлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда энг кам ойлик иш ҳақининг 300 баравари миқдорида, 189-моддаси билан энг кам ойлик иш ҳақининг 300 баравари миқдорида, 192-11-моддаси 2-қисми “б” банди билан энг кам ойлик иш ҳақининг 200 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.
Ҳ. Муртазоевга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари, 184-моддаси 3-қисми, 186-1-моддаси 3-қисми “а”, “б” бандлари, 209-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандлари, 219-моддаси 2-қисми, 243-моддаси, 227-моддаси 1-қисми билан тайинланган жазолар ўзгаришсиз қолдирилиб, Жиноят кодексининг 59, 61-моддалари тартибида тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун 3 йил мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда энг кам иш ҳақининг 350 баравари миқдорида жарима ва 13 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазолари тайинланган.
Ҳ. Муртозоевга тайинланган озодликдан маҳрум қилиш жазосининг ўталмай қолган муддати Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2012 йил 5 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Қарорининг 7-банди “б” кичик бандига, 2013 йил 12 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма бир йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Қарорининг 7-банди “б” кичик бандига ҳамда 2014 йил 14 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг йигирма икки йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисида”ги Қарорининг 6-банди “б” кичик бандига асосан тўртдан бир қисмига қисқартирилганлиги маълум қилинади.
Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати
Фикр қолдириш