УРГУТ ВА ТОЙЛОҚ ТУМАНЛАРИДА САЙЁР ҚАБУЛ

Самарқанд вилоят судлари раислари томонидан Ургут ва Тойлоқ туманларида тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашув, давра суҳбати ва  фуқаролар сайёр қабули ташкил этилди.

Ургут туман Халқ қабулхонасида ўтказилган сайёр қабулда 19 нафар фуқаро мурожаат қилди, шундан жиноят ишлари бўйича судлар фаолиятига оид 11 нафар, фуқаролик ишлари бўйича судлар фаолиятига оид 6 нафар, туман давлат солиқ инспекцияси фоалиятига оид 1 нафар ва туман ҳокимлигига оид 1 нафар фуқаро қабул қилиниб, мурожаат муаллифларининг 9 нафарига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 10 таси жойида ижобий ҳал қилинди.

Тайлоқ туман Халқ қабулхонасида ўтказилган сайёр қабулда эса 20 нафар фуқаро мурожаати эшитилди. Шундан, жиноят ишлари бўйича судлар фаолиятига оид 9 нафар, фуқаролик ишлари бўйича судлар фаолиятига оид 6 нафар, маъмурий судлар фаолиятига оид 2 нафар, иқтисодий судлар фоалиятига оид 2 нафар ва туман ҳокимлигига тегишли 1 нафар фуқаро мурожаати тингланди. 2 та шикоят қабул қилинди, 11 нафар мурожаатчига ҳуқуқий тушунтириш берилди, 7 таси ижобий ҳал қилинди.

Вилоят судлари томонидан ташкил этилган сайёр судларда 8 нафар маҳкум жазони ўташ жойидан муддатидан олдин (ЖКнинг 74-моддасига асосан) озод қилинди ва 12 нафар шахс (1 нафари аёл )тайинланган жазодан (ЖКнинг 73-моддасига асосан) шартли озод қилинди.

Ўзбекистон Республикаси
Олий суд матбуот  хизмати

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: