“АДОЛАТ – ҚОНУН УСТУВОРЛИГИДА” ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Бугун Олий суд томонидан судлар фаолияти юзасидан тўғри ва холисона фикрни шакллантириш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, оммавий ахборот воситаларида суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар кенг ёритилишини таъминлаш, судларнинг одил судловни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишларни аҳоли ва кенг жамоатчиликка етказиш бўйича қонун талаблари доирасида фаол ишлаётган журналистлар, блогерлар, судья ва суд ходимлари, ҳуқуқшунослар ва бошқа ижодкорларни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган “Адолат – қонун устуворлигида” танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамда “East-West Management Institute” ННТ Ўзбекистондаги филиалининг “Суд тизимини мустаҳкамлаш” (JSSA) қўшма лойиҳаси ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда эътироф этилганидек оммавий ахборот воситалари билан мустаҳкам ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши Президентимиз Ш. М. Мирзиёевнинг ташаббуси ва раҳнамолигида суд-ҳуқуқ тизимида қатъият билан олиб борилаётган тарихий янгиланиш ва улкан ўзгаришлар жараёни мазмун-моҳиятидан кенг жамоатчиликни ўз вақтида хабардор қилиш, судлар фаолиятида очиқлик, ошкоралик, қонунийлик ва шаффофликни таъминлаш, халқимизнинг судларга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга қаратилган.

Суд ҳокимияти ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги ўзаро амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш мақсадида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган танловда 5 та номинация бўйича 15 та ижодкор ва жамоаларнинг ижодий фаолияти мукофотга лойиқ, деб топилди. Шунингдек, номинацияларда рағбатлантирувчи мукофотга сазовор бўлган мустақил журналист ва блогерлар ҳам тақдирланди.

Кўтаринки кайфиятда ўтган маросим барча иштирокчиларда унутилмас таассурот қолдиргани баробарида оммавий ахборот воситаларини рағбатлантиришга муносиб улуш қўшгани шубҳасиздир.

 “Адолат – қонун устуворлигида” танлови ғолиблари

РЎЙХАТИ

“Телевидение ва радио” номинацияси ғолиблари

1-ўрин – Азиза Мирсодиқова –Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси «O`zbekiston 24» телерадиоканали муҳаррири

2-ўрин – Дилмурод Ғофуров – “Milliy” телеканали муҳаррири

3-ўрин – Сардорбек Исмоилов – “Renessans” телеканали мухбири

Рағбатлантирувчи мукофот – Жўрамурод Бобораҳматов – Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “O`zbekiston” телеканали ижтимоий ҳимоя ва ҳуқуқий маданият бўлими мудири

“Интернет ва босма нашрлар” номинацияси ғолиблари

1-ўрин – “Газета” интернет-нашри

2-ўрин – Норгул Абдураимова – Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бўлим мудири

3-ўрин – Абдуҳамид Худойбердиев – “Куч-адолатда” газетаси мухбири

Рағбатлантирувчи мукофот – Жамшид Ниёзов – “Кун” интернет-нашри шаҳрловчиси, Мусулмонбек Иброҳимов – Дарё интернет-нашри муҳаррири

“Журналист/блогер” номинацияси ғолиблари

1-ўрин – Саидали Мухторалиев – YURISTKADR Telegram-канали маъмури, адвокат

2-ўрин – “Сукут сақлама / Не молчи” лойиҳаси

3-ўрин – Абдумалик Абдуллаев — Advokat Abdullayev Telegram-канали маъмури, адвокат

Рағбатлантирувчи мукофот – Исмат Хушев(мустақил журналист) суд тизимидаги ислоҳотларнинг фаол тарғиботи учун.

“Илмий ходим” номинацияси ғолиблари

1-ўрин – Сурайё Раҳмонова – Жамоат хавфсизлиги университети профессори, юридик фанлар доктори

2-ўрин – Аҳрор Ҳошимхонов – Тошкент давлат юридик университети биринчи проректори, юридик фанлари доктори

3-ўрин – Жуманазар Холмўминов – Термиз давлат университетининг юридик факультети профессори, юридик фанлари доктори

“Судья ва суд ходими” номинацияси ғолиблари

1-ўрин – Фотима Исмоилова – жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди раиси ўринбосари

2-ўрин – Шаҳзод Бахтиёров – Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судьяси

3-ўрин – Гулнафис Худайбердиева – Навоий вилоят судининг фуқаролик ишлари бўйича судьяси

Рағбатлантирувчи мукофот – Шербек Назаров – Олий суд бўлим бошлиғи

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: