ОЛИЙ СУД РАИСИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ
Фуқароларнинг суд ҳокимиятига ишончини орттириш, келиб тушаётган мурожаатларни жойида ҳал қилиш мақсадида Олий суд раиси К. Комилов Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасидаги Халқ қабулхонасида сайёр қабул ўтказди.
Сайёр қабулда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг жиноий, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судларига оид мурожаатлари тингланди.
Қабул давомида жами 21 нафар фуқаро қабул қилиниб, уларнинг уй-жой, мол-мулк, оммавий ҳуқуқий муносабатлар, жиноят ишлари бўйича суд қарорларидан норозилиги, маъмурий ҳуқуқбузарлик билан боғлиқ масалалар юзасидан мурожаатлари тингланди.
Хусусан, 6 нафар фуқаронинг аризаси Олий судда назорат тартибида ўрганиб чиқиш учун қабул қилинган бўлса, 15 нафар фуқарога шикоят қилиш тартиби ва муддатлари, юқори инстанцияларга мурожаат қилиш ҳуқуқлари юзасидан тушунтириш берилди.
Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати
Мен бордим лекин навбадта туриб кайттим. 21 фукарони кабул килган,колганларичи!? Узларига кулай одамларни киргизип турипти.