ТАДБИРКОРГА АМАЛИЙ ЁРДАМ БЕРИЛДИ
Қўрғонтепа туманидаги Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси биносида иқтисодий, фуқаролик, жиноят ва маъмурий суд раислари томонидан сайёр учрашув ва қабул ўтказилди.
Ташкил этилган сайёр қабулда Қўрғонтепа туман давлат солиқ инспекцияси, Қўрғонтепа туманидаги Бош вазирнинг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири ва тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирок этди.
Тадбирда Андижон вилоят иқтисодий суди раиси в.б. О.Қўлдошов тадбиркорлик субъектларининг хуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда суд органларининг роли юзасидан атрофлича маълумот берилди.
Ўтказилган сайёр қабулда жами 11 нафар фуқаро қабул қилиниб, шундан 2 нафар фуқаронинг мурожаати қаноатлантирилди. 9 нафар фуқаро мурожаати бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Хусусан, сайёр қабул жараёнида якка тартибдаги тадбиркор Зарифахон Маҳкамоваанинг тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш масаласи юзасидан қилган мурожаати вилоят иқтисодий суди раиси томонидан жойида ҳал этилиб, муаммонинг ечим топилишида амалий ёрдам берилди.
Андижон вилояти иқтисодий суди
Фикр қолдириш