ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА ЧУСТ ТУМАНЛАРАРО СУДИ ЯНГИ БИНОДА

Наманган вилоятининг Чуст туманида Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро суди учун барпо этилган янги бино фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан соҳа мутасаддилари, давлат ва жамоат ташкилотлари, фахрийлар ва ёшлар вакиллари иштирокида ўтказилган тантанали тадбирда мамлакатимизда суд-ҳуқуқ тизимида изчил олиб борилаётган ислоҳотлар, одил судлов тамойилини қарор топтириш йўлида кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритилди.

– Моддий-техника базани давр талаби даражасида ривожлантириш судлар фаолиятини такомиллаштириш йўлидаги ислоҳий саъй-ҳаракатларнинг муҳим қисмидир, – деди маросимда сўзга чиққан Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти директори Б. Тешабоев. – Судья ва суд ходимларининг самарали ишлаши учун, шунингдек, судларга ташриф буюрадиган фуқароларга қулай шароит яратиш ушбу бинода кўриладиган ишларнинг адолатли ечим топишида катта аҳамият касб этади.

2 миллиард 942 миллион сўмдан ортиқ маблағ сарфлаб қурилган бинода суд ходимлари учун ҳам, фуқаролар учун ҳам барча зарур шарт- шароитлар яратилди. Алоҳида суд қабулхонасида фуқароларнинг кутиш вақтида имкон қадар ноқулайлик ва асабий безовталик ҳис қилмасликлари учун нуқтаи назаридан жиҳозланди. Фуқаролар ва аризаларни қабул қилиш, она ва бола, тиббиёт хоналарида ташриф буюрувчилар учун қулайликлар кўзда тутилган.

Тадбир доирасида вилоятнинг бир қатор туман ва туманлараро судларга янги хизмат автомашиналари топширилди.

ЎзА

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: