СУДГА ОИД ҚУРИЛИШ ЭКСПЕРТИЗАСИ ТАЙИНЛАНГАН

Jahon.uz сайтида 2019 йил 22 ноябрь куни эълон қилинган “Самарқанд шаҳар ҳокимлиги 4 ойдан бери ўлган одам билан судлашиб келмоқда” сарлавҳали материалга оид

2019 йил 2 август куни фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судига даъвогар Самарқанд шаҳар ҳокимлиги жавобгар Елена Абрамовага нисбатан давлат эҳтиёжи учун уй-жойни бузиш ва пул компенсацияси ажратиш ҳақидаги даъво аризаси келиб тушган.

Мазкур даъво аризаси иш юритувига ўтказилиб, фуқаролик иши қўзғатилган ва 2019 йил 12 августдаги суд мажлисида Е. Абрамованинг ўғли Станислав Карапетьянц томонидан онасининг ўлими ҳақидаги гувоҳнома ва уй-жой билан боғлиқ ҳужжатларини нусхаси билан даъво аризасига эътирознома тақдим этган.

Уй-жой масаласида меросхўр ўртасида мерос иши очилмаган, мерос қабул қилиб олинмаганлиги аниқланди.

Шу боис, Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 46-моддаси талаблари асосида марҳума Е. Абрамованинг икки нафар фарзанди Амалия Гарамова ва Станислав Карапетьянц низоли уй-жой бўйича манфаатдор меросхўр бўлиши боис уларни суд ажримига асосан ишга жавобгар сифатида жалб қилинган.

2019 йил 28 август куни жавобгар А. Гарамова ва унинг укаси С. Карапетьянц бузилишга тушган марҳума онасига тегишли уй-жой эвазига ҳокимият томонидан берилган пул компенсацияга норози бўлганлиги учун шу кунги суд ажримга асосан ишга ойдинлик киритиш мақсадида низоли уй-жойни ер майдони билан бугунги кундаги бозор нархини аниқлаш зарурати туфайли судга оид қурилиш экспертизаси тайинланганлиги  маълум қилинади.

Экспертиза хулосалари олингач, суд мажлислари давом эттирилади.

Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: