ҒИЁСИДДИН НАСРИДДИНОВНИНГ ВИДЕОМУРОЖААТИ ХУСУСИДА
2019 йил 18 декабрда YouTube тармоғида эълон қилинган фуқаро Ғ. Насриддиновнинг икки қисмдан иборат видеомурожаати (https://www.youtube.com/watch?v=vr4C4IB2dWc, https://www.youtube.com/watch?v=wSt3FwESSC8) юзасидан маълумот
Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро
суди 2019 йил
24 апрель куни даъвогар Ш. Насриддиновнинг жавобгар Ғ. Насриддинов ва бошқалар,
учинчи шахс Н. Насриддинова ва бошқалар, “Тошкент шаҳар уй-жойларга давлат
ордерлари ва маълумотномалар бериш маркази” ДУК ва Мирзо Улуғбек туман
ҳокимиятига нисбатан хусусийлаштириш иштирокчиларининг улушини белгилаш ва улуш
ажратиш ҳақидаги фуқаролик ишини кўриб чиқиб, даъвогар Ш. Насриддиновнинг
жавобгар Ғ. Насриддинов ва бошқаларга нисбатан хусусийлаштириш
иштирокчиларининг улушини белгилаш ва улуш ажратиш ҳақидаги даъво талабларини
қисман қаноатлантирган.
Суднинг ҳал қилув қарорига кўра Ғ. Насриддинов ва
бошқалар умумий майдони
46,66 кв. метр, яшаш майдони 17,48 кв. метр бўлган 1 хонадондан иборат Тошкент
шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Марказ-1 Буюк Ипак Йўли даҳаси, 9-уй, 2-хонадон
ҳамда умумий майдони 75,37 кв. метр, яшаш майдони 37,49 кв.метр бўлган 3
хонадан иборат Тошкент шаҳар, Мирзо Улуғбек тумани, Марказ-1 Буюк Ипак Йўли
даҳаси, 9-уй, 6-хонадоннинг хусусийлаштириш иштирокчиси деб топилиб, ҳар
бирининг улуши 1/7 қисмдан белгиланган.
Даъво талабларининг қолган қисмини қаноатлантириш рад қилинган.
Фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясининг 2019 йил 6 августдаги ажримига кўра, мазкур фуқаролик иши юзасидан чиқарилган суднинг ҳал қилув қарори ўзгаришсиз қолдирилган.
Ҳал қилув қарори 2019 йил 6 августда қонуний кучга кирди.
Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати
Фикр қолдириш