ШЕРЗОД АБДУАЛИМОВНИНГ ИШИГА ОИД

Facebook ижтимоий тармоғида фойдаланувчи Зафар Ачиловнинг саҳифасида эълон қилинган фуқаро Ш. Абдуалимовнинг иши (https://www.facebook.com/groups/578461379005952/) юзасидан маълумот

2019 йил 22 октябрдаги жиноят ишлари бўйича Оқдарё туман судининг ҳукмига кўра Мансур Умурқулов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган. Унга нисбатан 1 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.

Жабрланувчи Ш. Абдуалимовга судланувчи М. Умурқуловдан етказилган моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан тегишли ҳужжатларни тўплаган ҳолда фуқаролик тартибига судга мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжудлиги тушунтирилган.

Фуқаро Ш. Абдуалимовнинг 2019 йил 4 декабрь куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят суди раиси номига берган кассация тартибидаги шикоят хати жиноят ишлари бўйича Оқдарё туман судига 20149 йил 13 декабрда келиб тушган бўлиб, фуқаро Ш. Абдуалимов томонидан берилган кассация шикоят аризасида ҳукм кимга нисбатан чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумотлар, ҳукмнинг нотўғрилиги нимадан иборат эканлиги борасидаги важлар, илтимоснинг моҳияти, ўз талабини асосланган ва кассация инстанцияси суди томонидан текширилиши лозим бўлган далиллар ёритилмаганлиги сабабли расмийлаштирилмасдан қайтариб юборилган.

Шунингдек, фуқаро Ш. Абдуалимов ўз шикоят хатининг учинчи хатбошисида “… пулга сотилди. Бу судда пул катта аҳамиятга эга бўлди қонун эмас” деб кўрсатганлиги сабабли, ушбу шикоят хатида кўрсатилган важларни текшириб кўришлик учун шикоят хати нусхаси Оқдарё туман прокуратурасига юборилганлиги маълум қилинади.    

Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: