“АДОЛАТ – ҚОНУН УСТУВОРЛИГИДА” ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси томонидан ташкил этилган “Адолат – қонун устуворлигида” танлови ғолибларини тақдирлаш расмий маросими бўлиб ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт дастурининг “Ўзбекистонда қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси кўмагида ташкил этилган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси М. Абдусаломов, Судьялар олий кенгаши раиси Х. Ёдгоров, Ўзбекистондаги АҚШ дипломатик миссияси раҳбари ўринбосари А. Мельцер ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К. Комилов эътироф этганидек, оммавий ахборот воситалари билан мустаҳкам ҳамкорликнинг йўлга қўйилиши Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёевнинг ташаббуси ва раҳнамолигида суд-ҳуқуқ тизимида қатъият билан олиб борилаётган тарихий янгиланиш ва ўзгаришлар жараёни мазмун-моҳиятидан кенг жамоатчиликни ўз вақтида хабардор қилиш, судлар фаолиятида очиқлик, ошкоралик, қонунийлик ва шаффофликни таъминлаш, халқимизнинг судларга бўлган ишончини янада мустаҳкамлашга қаратилган.
Суд ҳокимияти ва оммавий ахборот воситалари ўртасидаги ўзаро амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш мақсадида анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Адолат – қонун устуворлигида” танловда 5 та номинация бўйича 15 нафар ижодкорнинг ижодий ишлари мукофотга лойиқ, деб топилди.
Ўтказилган тадбир доирасида яна бир қувончли воқеа — Ўзбекистон Республикаси Олий суди муассислигида чоп этилаётган ҳуқуқий, илмий-амалий нашр – “Одил судлов”-“Правосудие” журнали ташкил этилганининг 25 йиллиги ҳам муносиб нишонланди.
Кўтаринки кайфиятда ўтган маросим барча иштирокчиларда унутилмас таассурот қолдиргани баробарида журналистларни рағбатлантиришга муносиб улуш қўшгани шубҳасиздир.
“Адолат – қонун устуворлигида” танлови ғолиблари
“Телевидение ва радио йўналишида энг фаол журналист” номинацияси бўйича
1-ўрин – Қуддус Аъзамов, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «O`zbekiston» телерадиоканали «Жамоатчилик фикри” бош муҳарририяти бош муҳаррири
2-ўрин – Шоира Ражабова, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O`zbekiston 24” телерадиоканали давлат унитар корхонаси “O`zbekiston 24” радиоканали Ахборот–таҳлилий дастурлар бўлими катта муҳаррири
3-ўрин – Жўрамурод Бобораҳматов, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “O`zbekiston” телеканали ижтимоий-ҳимоя ва ҳуқуқий-маданият бўлими мудири
“Босма ОАВ йўналишида энг фаол журналист” номинацияси бўйича
1-ўрин – Хуршид Султонов, журналист
2-ўрин – Зиёда Ашурова, “Халқ сўзи” газетаси бўлим муҳаррири
3-ўрин – Оксана Малосабирова, “Правда востока” газетаси мухбири
“Интернет журналистика йўналишида энг фаол журналист” номинацияси бўйича
1-ўрин – Маруса Ҳосилова, “Адолат” миллий ҳуқуқий ахборот маркази бош мутахассиси
2-ўрин – Маъсуджон Сулаймонов, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигининг Фарғона вилояти бўйича мухбири
3-ўрин – Низомжон Исломов, aniq.uz сайти бош муҳаррири
“Энг фаол судья ва суд ходими” номинацияси бўйича
1-ўрин – Мақсуд Саидов, Тошкент шаҳар суди раиси ўринбосари
2-ўрин – Муҳтарама Турғунова, Тошкент шаҳар суди судьяси
3-ўрин – Акром Арипов, Ўзбекистон Республикаси Олий суди бош консультанти
“Энг фаол илмий ходим” номинацияси бўйича
1-ўрин – Омонулла Муҳаммаджонов, Тошкент давлат юридик университети профессори, юридик фанлари доктори
2-ўрин – Малика Қаландарова, Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактаби кафедра мудири
3-ўрин – Бобоқул Тошев, Юристлар малакасини ошириш маркази кафедра мудири, юридик фанлар доктори
Фикр қолдириш