ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИГА ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА ШИКОЯТ ҚИЛИШ ТАРТИБИ

Ўзбекистон Республикаси Олий судига фуқаролик ишлари бўйича апелляция  тартибида шикоят қилиш тартиби

Фуқаролик процессуал кодексининг 384-моддасига мувофиқ, Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати – Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судларининг, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий судининг, шунингдек, Олий суд томонидан биринчи инстанцияда кўрилган иш юзасидан қабул қилинган ҳал қилув қарори, ажрими, қарори устидан берилган апелляция шикоятларини кўриб чиқади.

Мазкур кодекснинг 385-1-моддасига кўра, апелляция шикояти Олий суднинг Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати номига ёзилиб, қарор қабул қилинган кундан эътиборан бир ой ичида қарор чиқарган судга топширилади.  

Ушбу муддат ўтказиб юборилган бўлса, ФПКнинг 155-моддасига асосан, апелляция шикояти бериш ҳуқуқига эга бўлган шахслар, ўтказиб юборилган муддатни узрли деб топиб, муддатни тиклаш ҳақида биринчи инстанция судига илтимоснома билан мурожаат қилиши лозим.

Олий судга фуқаролик ишлари бўйича кассация тартибида шикоят қилиш тартиби

ФПКнинг 405-моддасига кўра, кассация шикояти бевосита Олий суднинг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатига берилади.

Ушбу кодекснинг 405-1-моддасига асосан  кассация шикояти апелляция инстанцияси судининг ажрими қабул қилинган кундан эътиборан бир йил ичида берилиши мумкин.

Кассация шикояти бериш муддати ўтказиб юборилган бўлса, шикоят бераётган шахснинг илтимосномасига кўра, кассация инстанция судининг судьяси томонидан, агар илтимоснома кассация шикояти бериш муддати ўтган кундан эътиборан уч ойдан кечиктирмай берилган бўлса ва ўтказиб юборилган муддат суд томонидан узрли деб топилса, тикланиши мумкин.

Ўтказиб юборилган кассация шикояти  бериш муддатини тиклаш ёки тиклашни рад этиш тўғрисида ажрим чиқарилади.

ФПКнинг 419-3-моддасига мувофиқ, ушбу кодекснинг 403-моддасида кўрсатилган шахслар Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси, Бош прокурори ёки уларнинг ўринбосарларига ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақида протест киритиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилишга ҳақли. 

Ишни кассация тартибида такроран кўриш ҳақида протест киритиш тўғрисидаги ариза кассация шикояти (протести) бериш муддати ичида, мазкур муддат ўтган ҳолларда эса – ажрим қабул қилинган кундан бошлаб бир ой ичида берилиши мумкин.

Ушбу кўрсатилган муддатлар ўтгандан кейин берилган аризалар кўриб чиқилмайди.

Апелляция ва кассация шикояти бериш ҳуқуқига эга шахслар

ФПКнинг 383 ва 403-моддаларига мувофиқ, тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахслар, ишда иштирок этишга жалб қилинмаган, аммо ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳақидаги масала суд томонидан ҳал этилган шахслар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил фуқаролик ишлари бўйича суди томонидан қабул қилинган ҳал қилув қарори, ажрими, қарори устидан апелляция шикояти, биринчи инстанция судининг апелляция тартибида кўрилган ишлари бўйича кассация шикояти бериши мумкин, бундан тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ бўлмаган низолар мустасно.

ФПКнинг 387 ва 407-моддаларига мувофиқ шикоятга: 

иш бўйича қабул қилинган суд қарорларининг нусхалари;

шикоят вакил томонидан имзоланган бўлса, вакилнинг имзолаш

ваколатини тасдиқловчи ҳужжат (ишончнома, адвокатлик ордери);

давлат божи ва почта харажатлари тўланганлигини тасдиқловчи

ҳужжатлар илова қилиниши керак.

Апелляция ва кассация шикояти бераётган тараф

“Давлат божи тўғрисида”ги Қонуни билан тасдиқланган Давлат божи ставкалари З-кичик бандига асосан, суд қарори билан ундириш белгиланган, агар қарорда кўрсатилмаган бўлса, даъво ариза берилганда тўланган ёки тўланиши лозим бўлган давлат божи ставканинг 50 фоизи миқдорида давлат божи (мазкур қонуннинг 8-моддасида кўрсатилган давлат божи тўлашдан озод қилинган шахслардан ташқари) ҳамда БҲМ нинг 3,5% миқдорида почта харажати тўлайди (ҳозирда 245 000*3,5%=8 575 сўм).

Олий суднинг давлат божи тўланадиган ҳисоб рақами:

401410 60 0262773422956011 (фуқаролик ишлари бўйича)

Почта харажати тўланадиган ҳисоб рақами:

401 410 860 262 777 033 210 011 001

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: