7 НАФАР МАҲКУМ ШАРТЛИ ОЗОД ҚИЛИНДИ

       Жиноят ишлари бўйича Ургут туман судининг раиси Ж.Арслонов ва туман суди судьяси А.Аҳмадовлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ургут туман халқ қабулхонасида тумандаги тадбиркор ва фуқаролар билан сайёр учрашув ўтказишди.

       Тадбирда бугунги суд-ҳуқуқ соҳасига киритилган қонунчиликдаги ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида маълумот берилди. Шундан сўнг сайёр қабул ташкил этилди. Унда  12 нафар фуқаро қабул қилиниб, мурожаатлари кўриб чиқилди, уларга ҳуқуқий тушунтириш берилди.

        Сайёр қабулда 7 нафар маҳкумлар тайинланган жазоларни ўталмаган қисмидан ЖКнинг 73-моддаси тартибида муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди, 1 нафар маҳкум тайинланган жарима жазоси ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 1-қисми билан судланган эдим, энг улуғ, энг азиз байрам арафасида муддатидан олдин озодликка чиқдим. Бунинг учун муҳтарам Президентимизга, судьяларга ўз миннатдорлигимни билдираман. Бундан буён тўғри йўлга кириб, жиноят содир этмасликка ваъда бераман, – дейди судланган маҳкумлардан бири Бобиржон Эргашев.

         Бундан ташқари Жиноят кодексининг турли моддалари билан  жазосини ўтаётган Б.Сатторов, И.Ибодуллаев, А.Бўтаев, Р.Мажидов, Н.Ғаффоровалар Ургут тумани ИИО ФМБ бошлиғининг тақдимномасига асосан озод қилинди.   Ш.Ибрагимовга нисбатан  МИБ Ургут туман бўлими бошлиғининг тақдимномаси кўриб чиқилиб, жарима жазоси ахлоқ тузатиш ишлари жазосига алмаштирилди.

Жиноят ишлари бўйича
Самарқанд вилоят суди

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: