“МУНОСИБ СУДЬЯ” ТАНЛОВИ ҒОЛИБЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ

Жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят судлари судьялари иштирокида “Муносиб судья” танлови ўтказилди.

“Муносиб судья” танловини ўтказиш регламентига асосан, танлов  икки босқичда ўтказилиши белгиланди.

Дастлаб, судьяларнинг 2018-2019 йилнинг 1-ярим йиллиги давомидаги иш фаолиятлари ҳамда амалга оширган тарғибот ишлари ўрганилиб, баҳо берилди.

Сўнгра, иштирокчилар танловнинг 2-босқичи бўйича беллашдилар. Ушбу босқичда иштирокчиларнинг билим даражаси ва салоҳияти ўрганилди. Бунда, судьяларнинг билими ҳамда фаолиятида фойдаланаётган қонунларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг мазмун-моҳиятидан хабардорлик даражаси савол-жавоб тарзида аниқланди ва комиссия аъзолари томонидан тегишли балл билан баҳоланди.

Танлов якуни бўйича жиноят ишлари бўйича Кармана туман  судининг судьяси А.Сайдуллаев танлов ғолиб деб топилди. Ғолиб “Фахрий ёрлиқ” ҳамда эсдалик совға билан тақдирланди.

Шунингдек, жиноят ишлари бўйича Нурота туман судининг раиси З.Ибрагимов ва Зарафшон шаҳар судининг раиси Д.Хонбўтаевалар танловда юқори натижа қайд этганликлари қайд этилди.

Келгусида, судьяларнинг иш сифати ва билим даражаларини ошириб боришини таъминлаш мақсадида мазкур танловни жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят судларида мунтазам равишда ўтказиб бориш белгиланди.

Жиноят ишлари бўйича
Навоий вилоят суди

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: