ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ

Тадбиркорликни ривожлантириш – мамлакатимиз иқтисодий сиёсатининг муҳим йўналиши этиб белгиланган. Кейинги йилларда бизнес муҳитини яхшилаш, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш бўйича фармон ва қарорлар қабул қилинди. Рухсат берувчи ҳужжатларни олиш тартиби сезиларли даражада соддалаштирилди, тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятини текширишлар қисқартирилди. “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Yoshlar – kelajagimiz” дастурлари тадбиркорлик истагидагиларни қўллаб-қувватлашда муҳим омил бўлмоқда. Натижада, янги ташкил этилган субъектлар сони 2,3 бараварга кўпайгани бунинг тасдиғидир.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан тасдиқланган Ҳаракатлар стратегияси, Олий Мажлисга мурожаатномаси, “Тошкент шаҳрида жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликка қарши курашишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисидаг”ги қарори ва фармони ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар жиноят, фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судлари раислари томонидан ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашиш, судлар фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини ошириш юзасидан 2019 йилда ўтказиладиган сайёр учрашувлар режаси тасдиқланган.

Мана шундай навбатдаги сайёр учрашувлардан бири Чилонзор туман ҳокимлигида бевосита тадбиркорлик субъектлари иштирокида бўлиб ўтди.

Тадбирда туман Чилонзор ва Учтепа туманларида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектлари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг
Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари вакиллари,
фуқаролар, давлат ташкилотлари мутахассислари, кенг жамоатчилик, маҳалла фуқаролар йиғини, ҳокимлик, ички ишлар бошқармаси, Хотин-қизлар қўмитаси, “Маҳалла” ва “Нуроний” жамғармалари, “Ёшлар иттифоқи”, оммавий ахборот воситалари  ҳамда ижтимоий тармоқ  вакиллари иштирок этдилар.

Ўтказилган сайёр қабулда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ
ва қонуний манфаатлари бузилишининг олдини олиш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, улар фаолиятида юзага келаётган муаммоли масалалар кўриб чиқилди.

Ўтказилган сайёр қабул шуни кўрсатдики, муаммоларнинг аксарияти тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқий билими етишмаслиги натижасида вужудга келмоқда.

Сайёр қабулда тадбиркорликни ривожлантириш – мамлакатимиз иқтисодий сиёсатининг муҳим йўналиши этиб белгиланган. Кейинги йилларда бизнес муҳитини яхшилаш, аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш бўйича фармон ва қарорлар қабул қилингани, рухсат берувчи ҳужжатларни олиш тартиби сезиларли даражада соддалаштирилгани, тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятини текшириш қисқартирилгани, “Ҳар бир оила – тадбиркор”, “Yoshlar – kelajagimiz” дастурлари тадбиркорлик истагидагиларни қўллаб-қувватлашда муҳим омил бўлгани, натижада янги ташкил этилган субъектлар сони 2,3 бараварга кўпайгани бунинг тасдиғи экани таъкидланди.

Шунингдек, мамлакатимизда инсон ва фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ва самарали ҳимоя қилишнинг халқаро ҳужжатлари ва тамойилларига мос бўлган замонавий ва кафолатланган тизими жорий этилгани, суд-ҳуқуқ соҳасини тартибга солувчи қонунчилик асослари халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажриба асосида қайта шакллантирилиб, амалдаги қонунчилик тубдан такомиллаштирилгани қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан судлар олдига судни чинакам Адолат қўрғонига айлантириш, судлар фаолиятига замонавий технологияларни жорий этиш, суд мажлиси иштирокчиларини суд қарорларидан рози қилиш, ягона суд амалиётини таъминлаш орқали қонуний, адолатли
ва асослантирилган қарорлар чиқарилишини таминлаш, судлар фаолиятида фуқаролик жамияти институтларининг ролини ошириш, аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтириш, энг асосийси халқ билан елкама-елка, юзма-юз бўлиш вазифалари қўйилгани эътироф этилди.

Тошкент шаҳар тегишли суд раислари тадбиркорлик субъектлари ва фуқароларнинг тадбир жараёнида ҳал этилмаган масалалари, албатта, масъул давлат ташкилотлари томонидан қонунан кўриб чиқилишини, бу масалаларни назоратга олишларини таъкидлашди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: