ОЛИЙ СУД МАТБУОТ ХИЗМАТИНИНГ “HUMAN” ХУСУСИЙ БАНДЛИК АГЕНТЛИГИ” МЧЖ РАҲБАРИ Ш. ФАЙЗУЛЛАЕВГА ОИД ЖИНОЯТ ИШИ БЎЙИЧА РАСМИЙ БАЁНОТИ

Хабар қилинганидек, 2019 йил 27 январь куни жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судида судланувчи Ш. Файзуллаев (1992 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, миллати – ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – олий, оилали, муқаддам судланмаган, “HUMAN” хусусий бандлик агентлиги” МЧЖ раҳбари) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

Дастабки тергов органи томонидан судланувчи Ш. Файзуллаев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди, 179-моддаси (сохта тадбиркорлик), 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) 1-қисми, 192-11-моддаси 2-қисми “а” банди (нодавлат тижорат ташкилотида ёки бошқа нодавлат ташкилотида мансабдор шахслар томонидан ўз ваколатларини суиистеъмол қилиш), 227-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) 2-қисми “а” банди ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) да назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланган эди.

Суд ҳукмига кўра:

Ш. Файзуллаев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 227-моддаси 2-қисми “а” банди ва 179-моддаси билан Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси (реабилитация учун асослар) нинг тегишли бандларига асосан реабилитация қилинди ҳамда унинг айбловидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 192-11-моддаси 2-қисми “а” банди чиқарилди.

Ш. Файзуллаев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б”, “в” бандлари, 189-моддаси 1-қисми ва 243-моддасида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 59 (бир неча жиноят содир этганлик учун жазо тайинлаш) ва 61 (жазоларни қўшишнинг ҳисоблаш қоидалари) моддаларига асосан тайинланган ҳар хил турдаги жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.

Судланувчи Ш. Файзуллаевдан жабрланувчилар фойдасига моддий зарар ундирилиши белгиланди.

Шунингдек, жабрланувчиларга жиноят оқибатида етказилган маънавий зарарларни ундириш масаласида фуқаролик тартибида судга мурожаат қилиш ҳуқуқи ҳамда мазкур жиноий иш бўйича судланувчи ва тарафларга ҳукм устидан шикоят қилиш тартиби ва муддати тушунтирилган.

Бундан ташқари, 2020 йил 28 январь куни Тошкент Давлат педагогика университетида Ш. Файзуллаевга оид жиноят иши бўйича жабрланувчиларнинг талаби асосида учрашув ўтказилди.

Унда жабрланувчилар, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари, жиноят ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг судьяси Х. Раҳмонов ҳамда ИИВ тергов гуруҳи аъзолари иштирок этди.

Тадбирда судья томонидан суд ҳукми юзасидан жабрланувчиларга яна бир бор батафсил тушунтириш берилди. Қайд этиш лозимки, жабрланувчилар томонидан эълон қилинган суд ҳукмига нисбатан эътирозлар йўқлиги маълум бўлди.

Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: