СЕМИНАР ВА ДАВРА СУҲБАТИ

Пастдарғом тумани адлия бўлими биносида Пастдарғом туман иқтисодий суди раиси Л.Асатов, туман суди судьяси О.Абжалов, туман прокурори катта ёрдамчиси Р.Расулов, туман адлия бўлими бошлиғи М.Раупов, тумандаги корхона, ташкилот ва муассасалар ҳуқуқшунослари  иштирокида “Ўзбекистон Республикасининг юридик хизмат фаолиятига оид қонун ҳужжатларига риоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, шартномавий муносабатлар ва даъво ишларини юритиш сифати, муаммо ва камчиликларни ҳал этиш тўғрисида” семинар ўтказилди.

Бу борада мутасаддиларнинг маърузалари тингланди.

Семинарда иштирокчилар саволларига  жавоб берилди.

Айтиш жоизки, Пастдарғом тумани иқтисодий суди томонидан учрашув ва давра суҳбатлари меҳнат жамоаларида ҳам ташкил этилмоқда.

Пастдарғом “Агрокимёҳимоя” унитар корхонасида ишчилар ва фермер хўжаликлари вакиллари иштирокида  Ўзбекистон Республикасининг “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти ҳақида давра суҳбати ўтказилди.

Пастдарғом тумани иқтисодий суди раиси Л.Асатов давра суҳбати давомида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан шартномаларни тузиш, унинг шартларига риоя қилиш, шартнома бўйича томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, томонларнинг жавобгарлиги ҳақида иштирокчиларига батафсил тушунтириш берди.

Самарқанд вилояти иқтисодий суди

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: