ОЧИҚ МУЛОҚОТ
Марғилон шаҳридаги Эркин Воҳидов номидаги истироҳат боғида иқтисодий, фуқаролик, жиноят ва маъмурий судлар раислари томонидан тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида сайёр қабул ва учрашув ўтказилди.
Учрашувда Марғилон туманлараро иқтисодий судининг раиси Г.Холматова, судья Х.Бойназаров тадбир иштирокчиларга бугунги кунда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва бу борада Президентимиз, ҳукуматимиз томонидан қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ҳақида батафсил тушунчалар бериб, уларнинг саволларига жавоблар берилди.
Шунингдек, мазкур сайёр қабулда суд раислари фуқаролар ҳамда тадбиркорларнинг мурожаатлари юзасидан хуқуқий тушунтириш бериб, муаммоларни масъул идоралар иштирокида кўриб чиқиш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.
Хислатбек Мухторалиев,
Марғилон туманлараро
иқтисодий суди девонхона мудири
Фикр қолдириш