ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚДАГИ «ҚАРМОҚ»

У. Б. аввал ҳам бир неча бор судланган. 8 йилга озодликдан маҳрум этилган. Тошкент шаҳар судининг ажрими билан ҳукм ўзгартирилиб, 5 йил муддатга қисқартирилган. Тайинланган жазони тўлиқ ўтаган бўлса-да, тўғри хулоса чиқармаган бу йигит яна бир бор суднинг қора курсисига ўтирди.

Бу сафар у гиёҳванд модда билан қўлга олинди. Маълум бўлишича, ўзи истеъмол қилиши учун олган синтетик гиёҳванд моддасини у ижтимоий тармоқ орқали харид қилган. У «Телеграм» тармоғи орқали «vivobravo» профилини ишлатадиган номаълум шахсдан гиёҳванд воситасини сўрайди.

Номаълум шахс унга гиёҳвандлик воситасини сотиб олиш учун электрон равишда пул тўлаши кераклигини айтгади. У келишилган маблағни “Телеграм” мессенжери орқали юборилган телефон рақамга ўтказади.

Сўнгра ушбу номаълум шахс унга сонлардан иборат бўлган паролни ташлаб беради. Ушбу пароль гиёҳвандлик воситаси турган жойнинг координати бўлиб, у ушбу сонларни «Google map» дас­турига киритиб, жойни аниқлайди.

Ўша куни танишлари С. И. ва Н. Б. билан кўришиб, бирор бир кўнгилочар жойга боришга келишади. Шунда у аввал амакисидан пул олиши лозимлигини айтиб, белгиланган жойдан «vivobravo» профилидан фойдаланувчи номаълум шахс ташлаб кетган гиёҳвандлик воситасини олади. Судда гувоҳлик беришича, шериклари бундан бехабар бўлишади…

Судда барча қилмишларини бўйнига олган «қаҳрамонимиз» тайинланган жазони енгиллатишни илтимос қилди.

Бундай ишларнинг барчасининг замирида тарбиянинг суст­лиги ётади.

Кимдир ноиложликдан жиноят қилса, кимлардир тўқликка шўхликдан содир этади. Огоҳ бўлайлик, ота-оналар! Фарзандларимизни назоратсиз қолдирмайлик. Чунки нафақат биз ота-оналарнинг, балки бутун жамиятнинг келажаги уларнинг қўлида. Шундай экан, келажагимиз ишончли қўлларга ўтишига ўз ҳиссамизни қўшайлик.

Темур КАСИМОВ,
жиноят ишлари бўйича
Яккасарой туман суди судьяси

(“Жамият” газетаси,
2019 йил 29 ноябрь)

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: