ҲУДУДЛАРДА ЭНГ МУНОСИБ СУДЬЯЛАР АНИҚЛАНДИ
Энг улуғ ва энг азиз байрам – Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 28-йиллиги арафасида кўплаб эзгу тадбирлар гувоҳи бўлмоқдамиз.
Судьялар Олий кенгаши томонидан ташкил этилган “Муносиб судья” танлови ҳам судьяларининг ҳуқуқий билим ва кўникмаларини ошириш, одил судловни амалга оширишда давр талабига жавоб берадиган давлат органи ходими бўлиш мақсадини кўзлайди.
Танлов ҳақида сайтимизда мунтазам ёритиб боришга ҳаракат қилдик. Қуйида Фарғона, Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё вилоятлари судларида бўлиб ўтган танлов натижалари билан таниасиз.
Фуқаролик ишлари бўйича Фарғона вилоят судлари судьялари ўртасида бўлиб ўтган танловда 10 нафар судья иштирок этиб, бир неча шартлар бўйича беллашди. Натижаларига кўра, фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг судьяси Шерзодбек Ахунбаев ғолиб бўлган бўлса, жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят судлари судьялари ўртасида бўлиб ўтган танловда жиноят ишлари бўйича Тошлоқ туман судининг раиси Азамат Ҳабибуллаев ғолиб деб топилди.
Худди шу ном остидаги танлов жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси судлари судьялари ўртасида ҳам бўлиб ўтди.
Натижаларага кўра, жиноят ишлари бўйича Нукус шаҳар суди раиси Ш. Шамамбетов 1-ўринга, жиноят ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси судининг судьяси Л. Отегенова 2-ўринга лойиқ топилди.
“Муносиб судья” кўрик танлови фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё вилоят судлари судьялари ўртасида ҳам ўтказилди. Унда иштирокчиларнинг одил судловни амалга оширишдаги кўрсаткичлари, билим даражаси ва салоҳияти, судья томонидан чиқарилган суд қарорларининг қонуний, асосли ва адолатлилиги, сайёр суд мажлисларининг ўтказилиши даражаси, касбий фаолиятни амалга оширишда ҳамда хизматдан ташқари вақтларда одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилиниши, олиб борилган ҳуқуқ-тарғибот ишларининг самарадорлиги, илмий соҳадаги фаолияти, қонун ҳужжатларини ва суд амалиётини янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритилганлиги, нутқнинг равонлиги ва тушунарлилиги каби мезонларга баҳо берилди.
Танлов натижаларига кўра, фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё вилоят судининг судьяси Ўткир Розиқов ғолиб бўлди.
Ғолибларга Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари тантанали топширилди.
Биз ҳам энг зукко, адолатли, муносиб судьяларни чин дилдан табриклаймиз.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди матбуот хизмати
Ассаломуалейкум худди шундай юксак Хурмат ва эхтиромга лойик судялар Кашкадарё вилоятида хам бор.Улар Жиноят Суди раиси Махкамов,апелляция суди судялари Ф.Ниязов,А.Ташев ва Юсуповлардир.
Ассаломуалейкум Хурматли Олий Суднинг «Хатлар булими» бошлиги сиздан илтимос менинг Назорат шикоятим холати хакида малумот беринг.2019 йил 12 августда Олий судга етиб борган.(почта хабарномасидаги сана).Суд иши куринадиган куни хакидаги ажримни мана бугун 2 сентябр халиям олганим йук.Сизларни айбламокчи эмасман балки почта булимларида бирон жойда ётгандир.Шунга нусхамини электрон почтамга юборинг илтимос!!!
Shakira.uzb@mail.ru.