МУЗАФФАР МАМАСОЛИЕВГА ОИД ЖИНОЯТ ИШИ АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИДА КЎРИЛМОҚДА

2019 йил 21 декабрда YouTube тармоғида эълон қилинган фуқаро М. Мамасолиевнинг видеомурожаати (https://www.youtube.com/watch?v=1UvCWpTcp6g) юзасидан маълумот

Жиноят ишлари бўйича Наманган туман судининг 2019 йил
9 октябрь кунидаги ҳукмига кўра, Музаффар Мамасолиев Ўзбекистон  Республикаси   Жиноят   кодексининг   167-моддаси 3-қисми “г” банди, 209-моддаси 2-қисми “а” банди, 207-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга Жиноят кодексининг 45, 57-моддалари қўлланиб, 59, 61-моддалари тартибида тайинланган  жазоларни   қисман   қўшиш йўли билан узил-кесил ўташ учун 2 йил банк тизимида мансабдорлик ва моддий жавобгарлик юклатилган вазифаларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

2019 йил 17 октябрь куни М. Мамасолиев ва унинг ҳимоячиси адвокат Н. Шомирзаева суднинг ушбу ҳукмидан норози бўлиб, апелляция шикояти келтирган бўлиб, ҳозирги кунда жиноят ишлари бўйича Наманган вилоят суди апелляция инстанцияда кўрилаётганлиги маълум қилинади.

Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: