СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИДА САЙЁР УЧРАШУВЛАР
Ўзбекистон Республикаси Олий суд раиси ўринбосари Б. Исаков раҳбарлигидаги ишчи гуруҳи томонидан Сурхондарё вилоятининг Термиз, Шеробод, Узун ҳамда Денов туманларида тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилди.
Вилоятда фаолият юритаётган 400 дан ортиқ тадбиркорлик субъектлари вакиллари ушбу учрашувларда иштирок этди.
Учрашувларда Олий суд судьяси Б. Сайфуллаев мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида қатъият билан амалга оширилаётган ислоҳотлар, тадбиркорлар учун яратилаётган имкониятлар, янги норматив ҳуқуқий ҳужжатлар моҳияти, шунингдек, тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини суд орқали ҳимоя қилиш юзасидан батафсил маълумот берди.
Олий суд раиси ўринбосари Б. Исаков фуқаролар ва тадбиркорларни қизиқтирган масалалар, уларнинг фаолиятида келиб чиқаётган муаммоларнинг ечими юзасидан тушунтириш берди. Тадбиркорлар томонидан берилган ёзма мурожаатлар қабул қилиб олинди.
Шунингдек, учрашувларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг халқ қабулхоналари ҳамда Бош вазир қабулхонаси мудирлари, вилоят ва туманлар судлари раислари, туманлар солиқ инспекциялари, адлия бґлимлари ва туман ҳокимликлари вакиллари иштирок этишди. Улар ҳам тадбиркорларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.
Ўзбекистон Республикаси
Олий суди матбуот хизмати
Фикр қолдириш