32 ТА ОИЛА ЯРАШТИРИЛДИ

19 март 2019

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Халқаро хотин-қизлар кунига бағишлаб ўтказилган тантанали маросимдаги нутқида Олий суд билан Хотин-қизлар қўмитаси ўртасида меморандум имзоланиб, ажрашиш учун ариза берган шахсларни дастлаб Хотин-қизлар қўмитасида суҳбатдан ўтказиш ва ажрим юзасидан хулосасини олиш йўлга қўйилганлигини алоҳида таъкидлади. 

Дарҳақиқат, қачонки оилалар тинч ва фаровон бўлса, жамиятда тинчлик ва фаравонлик бўлади. Шунинг учун ҳам оила, унинг мустаҳкамлиги жамиятимизда алоҳида эътибор қаратиладиган қадриятларимиздан бири ҳисобланади. 
 
Шу йил 16-17 март кунлари Қашқадарё вилоятида  Олий суд раиси ўринбосари Х.Ёдгоров ва Республика хотин-қизлар қўмитаси раиси ўринбосари Г.Маруфова Қашқадарё вилоятида бўлиб, нотинч оилалар ва уларнинг муаммоларини ўрганиш ва  яраштириш мақсадида очиқ мулоқот ва сайёр қабул ўтказишди. 
 
Қарши шаҳридаги “Маданият уйи”да, Яккабоғ туманидаги “Қурилиш-саноат коллежи”да ўтказилган тадбирларда судга ажралиш учун ариза билан мурожаат қилган эр-хотинлар таклиф этилиб, “Фарзанд-омонат” видеофильми орқали оиланинг барбод бўлиши фарзандлар ҳаётида қандай оқибатларга сабаб бўлиши ҳаётий мисолларда намойиш қилинди.
 
Олиб борилган тадбир ва алоҳида суҳбатлар натижасида 32 та алоҳида яшаб юрган эр-хотинлар яраштирилди. Энг муҳими, ушбу оилаларнинг 67 нафар фарзандлар ҳам ота-онаси бағрида улғаядиган бўлди. 
 
Шунингдек, тадбир иштирокчиларига оила, меҳнат қонунчилиги, мерос масаласида тушунтиришлар берилди. 
 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: