33 ФОИЗ ИШЛАР САЙЁР СУДЛАРДА ҲАЛ ЭТИЛГАН

26 апрель 2019

Андижон вилояти телерадиокомпаниясида брифинг бўлиб ўтди.Унда Андижон вилоят жиноят, фуқаролик, маъмурий, иқтисодий судлар раислари иштирок этиб ОАВ ҳамда жамоатчилик вакилларига жорий йилнинг ўтган уч ой давомида амалга оширилган ишлар бўйича ахборот беришди.

andizon11.png

Фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилоят суди раиси Д.Абдусаттаровнинг маълумот беришича, фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилоят ва туманлараро судлари томонидан 2019 йил  биринчи чораги давомида 3 минг 506 та фуқаролик иши кўрилган.

Кўриб тамомланган фуқаролик ишларидан айрим турлари ортган бўлса, айримлари камайган. 

Биргина судларга никоҳдан ажратиш билан боғлиқ 2 минг 597 та ариза келиб тушган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 379 тага камайган. Кўриб чиқилган даъво аризалар сони эса 1 минг 201 тани ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 40 тага камайган. Никохдан ажратиш ҳақидаги даъво аризалар вилоят бўйича камайган бўлсада, айрим туманларда ортган.

Вилоят ва туманлараро судлари томонидан ёш оилаларни сақлаб қолиш уларни арзимас сабаблар билан ажрашиб кетишларини олдини олишга қаратилган ишлар мунтазам олиб борилмоқда, жумладан ҳар ҳафта душанба кунида вилоят бўйича туманлараро судларига келиб тушган даъво аризалар рўйхати шакллантирилиб, оилаларни яраштиришда ҳамкорлик қилиш мақсадида вилоят хотин-қизлар қўмитасига юборилмоқда.

Фуқаролик ишлари бўйича вилоят ва туманлараро судлари томонидан кредит шартномасидан келиб чиқадиган 235 та даъво аризалари тамомланган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 20 тага ошган.  

Шунингдек, вилоят бўйича мерос билан боғлиқ фуқаролик ишлари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 12 тага кўпайган.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 13 июнь куни судьялар билан ўтказган учрашувида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида ишларни маҳалла, корхона ва ташкилотларда сайёр суд мажлисларида кўриш кўламини кенгайтириш лозимлиги таъкидланган эди.

Фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилояти судлари томонидан 33,4 фоиз ишлар сайёр суд мажлисларида кўриб ҳал этилган. Сайёр суд мажлислари туман ҳокимликлари, ўқув муассасалари, маҳалла фуқаролари йиғинлари, бошқа корхона ва ташкилотларда ўтказилиб, сайёр суд мажлисларидан сўнг суд томонидан қабул қилинган суд ҳужжатларининг ва қонунчилигимиздаги янгиликларнинг мазмун-моҳияти тушунтириб борилмоқда.

Вилоят суди раиси ва судьялар томонидан 174 маротаба жойларга чиққан ҳолда Андижон вилоятининг туман ва шаҳарлари кесимида доимий равишда сайёр қабуллар ўтказилган.

Олий суд Матбуот хизмати

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: