58 НАФАР ФУҚАРОНИНГ МУРОЖААТИ ҚАНОАТЛАНТИРИЛДИ

01 май 2019

“Ўзбекистон Республикаси Олий суди раҳбарияти ва ишчи гуруҳининг 2019 йил 25 мартдан 1 майга қадар республиканинг барча туман ва шаҳарларида оммавий сайёр қабулларни ўтказиш жадвали”га мувофиқ, жорий йил 28 апрель куни Олий суд раисининг ўринбосарлари Тошкент вилоятида сайёр қабул ўтказишди. Хусусан, Олий суд раиси ўринбосари Х.Ёдгоров Оққўрғон тумани ва Оҳангарон шаҳрида, Олий суд раиси ўринбосари Б.Исаков Паркент тумани ва Чирчиқ шаҳарларида фуқароларни қабул қилишди.

 

isakov.png

 

Сайёр қабулларда жами 132 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди.  

Мурожаатлар таҳлилига кўра, жиноят ишлари бўйича судларга 72 та, фуқаролик ишлари бўйича судларга 50 та, маъмурий ишлар бўйича судларга 7 та, иқтисодий судларга доир 3 та мурожаат келиб тушди.

65 та мурожаат бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган бўлса, 9 та ариза ўрганиш учун қабул қилинди. 57 та мурожаат жойида қаноатлантирилиб, маҳкумлар жазонинг ўталмай қолган қисмини ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди.

Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар судининг 2007 йилда чиқарган ҳукмидан норози бўлиб, қилган мурожаати шикояти назорат тартибида ўрганиш учун қабул қилинди.

Сайёр қабулларда 58 фуқаро мурожаати қаноатлантирилгани учун ушбу эзгу ишларнинг ташаббускори муҳтарам Президентимизга ҳамда Олий суд раҳбариятига ташаккурнома билдиришди.

 

Олий суд Матбуот хизмати

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: