ЁМОН НИЯТ КАСРИ

Халқимиз «қинғир иш — келтирар ташвиш», деб  бежиз айтмаган. Шуҳрат Чориев (исм-шарифлар ўзгартирилган) бу ҳикматни  аввалроқ англаб етганида, бу ножўя ишга қўл уриб, суднинг қора курсисига юзи шувут бўлиб ўтирмаган бўлар эди.

Мамлакатимизда ов қу­роли ва ўқ-дориларни ноқонуний тарзда сақлаш, уни қўл­бола усулда ясаш, шунингдек, қурол — яроғ савдоси билан шуғулланиш таъқиқланган. Шунга қарамасдан Шуҳрат Чориев Ин­тернет орқали қўл­бола ов қу­роли ясашни ўр­­ганишга киришди. Ўзи ясаган ов милти­ғи­нинг ҳақиқийсидан қолишмаганини кўрган Шуҳрат уни сотиб, мўмай даромад олишни режалаштирди. Орадан кўп вақт ўтмай, қўш­ни маҳаллада яшовчи Шермат исмли йигит бир танишига ов милтиғи зарурлигини айтиб, унга «буюртма» берди.

Шуҳрат янги «харидорга» қўлбола ов милтиғини 2 миллион 600 минг сўмга сотаётганда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари томонидан қўлга олинди. Суд мажлисида Шуҳрат «оқибатини ўй­ла­мабман», дея айбини хаспўшламоқчи бўл­­ди. Аммо суд унинг жиноий ҳаракатларини ўр­ганиб чиқиб, қо­нуний жазо тайинлади.

Ўйламай босилган қа­дам Шуҳрат учун шу тариқа аянчли якун топди.

Ҳолбуки, у ҳар бир ишга ақл билан ёндашганда гулдек умрининг навқирон палласини темир панжара ортида ўтказмаган бў­лар эди.

Воҳид  Норбеков,

жиноят ишлари бўйича 

Термиз шаҳар суди судьяси,

Абдунаби  Бобоёров,

журналист

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: