ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ РАИСИНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ МУСТАҚИЛ ДАВЛАТЛАР ҲАМДЎСТЛИГИ УЗОҚ МУДДАТЛИ КУЗАТУВЧИЛАРИ БИЛАН УЧРАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг биринчи ўринбосари Р. Маҳмудова МДҲ Ижроия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Л. Анфимов бошчилигидаги узоқ муддатли кузатувчилар делегациясини қабул қилди.

Учрашув давомида меҳмонларга мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар, бу борадаги қонунчилик асосларини мустаҳкамлаш, суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш, судлар фаолиятида шаффофлик ва очиқликни таъминлаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар хусусида батафсил маълумот берилди.

Таъкидланганидек, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади – суд ҳокимиятининг мустақиллиги, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда одил судловга эришиш даражасини оширишдан иборат.

Делегация аъзоларига мамлакатимиз сайлов қонунчилиги бўйича батафсил ахборот берилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексида белгиланган сайлов комиссияларининг қарорлари устидан тушган шикоятларни кўриб чиқиш тартибига оид маълумотлар меҳмонларда алоҳида қизиқиш уйғотди.

Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодекси билан белгиланган судлар томонидан сайлов комиссияларининг хатти-ҳаракатлари (қарорлари) устидан берилган шикоятларни кўриб чиқиш муддати ва тартибини меҳмонлар эътибор билан тинглади.

Қонунчилигимизда сайлов ва референдумни ташкил этиш ҳамда ўтказиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун тегишли маъмурий жавобгарлик ҳамда сайлов ёки референдум ташкил қилиш, уларни ўтказиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик, сайлов ҳуқуқининг ёки ишончли вакил ваколатларининг амалга оширилишига тўсқинлик қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланганлиги ҳам қайд этилди.

Учрашув доирасида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди

Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари

билан алоқалар бошқармаси

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: