ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ БЎЙИЧА СУДЛАРНИНГ 2021 ЙИЛДАГИ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА АХБОРОТ

2021 йил мобайнида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 619 млрд. сўмдан зиёд мажбурий тўловлар (вояга етмаган болалар учун алимент, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, ёзма битимга асосланган ва қарздор томонидан тан олинган талаблар, коммунал хизматлар бўйича қарздорлик тўловлари ва бошқалар) ни ундириш ҳақида 166 812 та суд буйруғи чиқарилди.

Шунингдек, кўриб чиқилган 351 300 та фуқаролик ишларининг 266 789 таси бўйича талаблар қаноатлантирилган бўлса, 31 935 таси бўйича талабларни қаноатлантиришдан рад қилинган, 45 361 таси бўйича даъволар кўрмасдан қолдирилган бўлса, 7 215 таси бўйича ишни юритиш тугатилган.

Кўриб тамомланган фуқаролик ишлардан 172 762 таси битимлар билан боғлиқ, 53 660 таси никоқдан ажратиш, 20 913 таси уй-жой муносабатлари билан боғлиқ, 7 012 таси ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой ёки қурилмани бузиш, 3 123 таси оталикни белгилашга оид ва бошқа тоифадаги ишларни ташкил қилади.

Никоҳдан ажратишга оид кўрилган ишлар таҳлилига кўра, кўриб тамомланган ишларнинг 28 327 таси бўйича даъво талаблари қаноатлантирилган (никоҳлар бекор қилинган), 18 698 таси бўйича даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган (никоҳлар бекор қилинмаган), 4 336 таси кўрмасдан қолдирилган ҳамда 2 299 та даъво бўйича ишни юритиш тугатилган.

128 813 та фуқаролик иши сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди.

Аҳоли билан 7 506 та учрашув ва очиқ мулоқотлар ўтказилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан кассация тартибида 3 252 та иш кўриб чиқилди. Қуйи судлар томонидан чиқарилган 542 та қарор бекор қилиниб, 150 та суд қарорлари ўзгартирилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди

 Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари

билан алоқалар бошқармаси

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: