МАЪМУРИЙ СУДЛАРНИНГ 2021 ЙИЛДАГИ ФАОЛИЯТИ ҲАҚИДА АХБОРОТ

2021 йил мобайнида маъмурий судлар томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 15 146 та иш кўриб чиқилди. Бунинг натижасида 7 876 та фуқаро ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланди.

Хусусан, ҳоким қарорини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ кўриб тамомланган оммавий низолар сони 5 033 тани ташкил қилиб, шундан жисмоний ва юридик шасхларнинг 2 184 та аризаси қаноатлантирилган.

Маъмурий судлар томонидан 4 046 та иш, яъни барча ишларнинг 26,7 фоизи сайёр суд мажлисларида кўриб чиқилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати томонидан 3 571 та шикоят ва протестлар ўрганиб чиқилиб, шундан 1 336 таси иш материаллари асосида кассация тартибида кўриб чиқилди.

Натижада қуйи судлар томонидан чиқарилган қарорларнинг 331 таси бекор қилинди ва 8 таси ўзгартирилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди

 Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари

билан алоқалар бошқармаси

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: