ҚИММАТГА ТУШГАН ЗЎРАВОНЛИК

Избосканлик Сурат Дониёров (исм-шарифлар ўз­гартирилган) ўтган йилнинг 24 август куни дўсти Ўктам Мадазимов билан бирга ўзи ўқитувчи бўлиб ишлайдиган 5-умумий ўрта таълим мактабига боради. Улар мактабда ўрнатилган Wi-Fi тармоғига уланиб, IMO дастури орқали хорижда ишлаётган дўстлари билан мулоқот қилишади.

Айни шу пайтда мактаб рў­параси­да­ги­ хонадонда яшайдиган Шукрулло Адҳам­жонов уларнинг автомашинасига ўти­­риб олади. Бу ҳам етма­ган­­­дек, у дабдурустдан С. Дониёровга буйруқ беради:

— Мени машинангда туман марказига олиб бориб қўя­сан!

Табиийки, С. Дониёровнинг бундан жаҳли чиқади.

— Аввало сенсирама, ҳар ҳол­да мендан кичкинасан. Шу­нинг учун муомалангни тўғ­рилаб ол, — дейди у.

Аммо Шукрулло бунга парво ҳам қилмай қўпол муомаласини яна давом эттиради.

Бундан С. Дониёров баттар тутақиб кетди ва Ш. Адҳамжоновнинг юзига қандай тарсаки туширганини ўзи ҳам билмай қол­ди. Шунда Шукрулло пайпоғининг ичида яшириб қўйган қайирма пичоқни олиб, С. Дониёровнинг кўк­рагига санчди. Кутилмаганда аянчли фожиа рўй берди. С. Дониёров тиғ зарбидан инграганча ерга қу­лади. Ях­шиям­ки, Ўктам Мадазимов оғир жароҳат олган дўстини шошилинч тез тиббий ёрдам бў­лимига олиб борди.

Шифокорлар томонидан ўз вақтида кўрсатилган тиббий ёрдам туфайли С. Дониёровнинг ҳаёти сақлаб қо­линди.

Табиийки, Ш. Адҳамжоновга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Жиноят ишлари бўйича Избоскан тумани судининг ҳукмига асосан у Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 2-қисми «л» бан­ди билан айбдор деб топилди ва муайян муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, Ш. Ад­ҳам­жо­нов муқаддам уч марта жиноятга қўл урган ва қонуний жазога тортилган. Бироқ у бундан ўзига тегишли хулоса чиқармай тўр­тин­чи маротаба жиноят кўчасига қадам босди. Аниқроғи, инсон ҳаёти учун хафли бўлган зўравонлик жиноятига қўл урди.

Унинг қилмишидан тўғ­ри хулоса чи­қармагани бу гал анча қимматга туш­­ди.

Зеро, жи­ноятга жа­зо муқаррардир.

Азамат ҲАБИБУЛЛАЕВ,

жиноят ишлари бўйича

Избоскан тумани суди раиси

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: