СУДЛАР ТОМОНИДАН 2022 ЙИЛНИНГ 9 ОЙИДА КЎРИБ ЧИҚИЛГАН ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ ЮЗАСИДАН АХБОРОТ

2022 йилнинг 9 ойи давомида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 890 млрд. сўмдан зиёд мажбурий тўловлар (вояга етмаган болалар учун алимент, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, ёзма битимга асосланган ва қарздор томонидан тан олинган талаблар, коммунал хизматлар бўйича қарздорлик тўловлари ва бошқалар) ни ундириш ҳақида 200 611 та суд буйруғи чиқарилди.

Шунингдек, 435 719 та фуқаролик ишлари кўриб чиқилиб, уларнинг 335 239 таси бўйича талаблар қаноатлантирилган бўлса, 33 851 таси бўйича талабларни қаноатлантиришдан рад қилинган, 60 932 таси бўйича даъволар кўрмасдан қолдирилган бўлса, 5 697 таси бўйича ишни юритиш тугатилган.

Кўриб тамомланган фуқаролик ишлардан 239 547 таси битимлар, 45 853 таси никоқдан ажратиш, 15 570 таси уй-жой муносабатлари, 5 756 таси ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой ёки қурилмани бузиш, 2 675 таси оталикни белгилаш билан боғлиқ ва бошқа тоифадаги ишларни ташкил қилади.

Никоҳдан ажратишга оид кўрилган ишлар таҳлилига кўра, кўриб тамомланган ишларнинг 24 416 таси бўйича даъво талаблари қаноатлантирилган (никоҳлар бекор қилинган), 15 933 таси бўйича даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган (никоҳлар бекор қилинмаган), 3 649 таси кўрмасдан қолдирилган ҳамда 1 855 та даъво бўйича ишни юритиш тугатилган.

Вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатлари томонидан апелляция тартибида 10 626 та фуқаролик иши кўриб чиқилди. Қуйи судлар томонидан чиқарилган 1 618 та суд ҳужжати бекор қилиниб, 799 таси ўзгартирилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан кассация тартибида 2 550 та фуқаролик иши кўриб чиқилди. Қуйи судлар томонидан чиқарилган 327 та қарор бекор қилиниб, 120 та суд қарори ўзгартирилди.

Шунингдек, кассация инстанциясида 45 та фуқаролик иши такроран кўриб чиқилди. 34 та қарор бекор қилиниб, 4 та қарор ўзгартирилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди

 Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: