СУДЛАР ТОМОНИДАН 2022 ЙИЛДА КЎРИБ ЧИҚИЛГАН ФУҚАРОЛИК ИШЛАРИ ЮЗАСИДАН АХБОРОТ

2022 йил давомида фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 1,5 трлн. сўмдан зиёд мажбурий тўловлар (вояга етмаган болалар учун алимент, иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, ёзма битимга асосланган ва қарздор томонидан тан олинган талаблар, коммунал хизматлар бўйича қарздорлик тўловлари ва бошқалар) ни ундириш ҳақида 301 597 та суд буйруғи чиқарилди.

Шунингдек, 562 304 та фуқаролик ишлари кўриб чиқилиб, уларнинг 429 223 таси бўйича талаблар қаноатлантирилган бўлса, 46 569 таси бўйича талабларни қаноатлантиришдан рад қилинган, 78 737 таси бўйича даъволар кўрмасдан қолдирилган бўлса, 7 775 таси бўйича ишни юритиш тугатилган.

Кўриб тамомланган фуқаролик ишлардан 292 201 таси битимлар, 112 985 таси оилавий низолар, 62 331 таси никоҳдан ажратиш, 19 915 таси уй-жой муносабатлари, 10 377 таси ер низолари, 6 909 таси ўзбошимчалик билан қурилган уй-жой ёки қурилмани бузиш, 3 541 таси оталикни белгилаш билан боғлиқ ва бошқа тоифадаги ишларни ташкил қилади.

Никоҳдан ажратишга оид кўрилган ишлар таҳлилига кўра, кўриб тамомланган ишларнинг 33 420 таси бўйича даъво талаблари қаноатлантирилган (никоҳлар бекор қилинган), 21 324 таси бўйича даъво талабларини қаноатлантириш рад этилган (никоҳлар бекор қилинмаган), 5 021 таси кўрмасдан қолдирилган ҳамда 2 566 та даъво бўйича ишни юритиш тугатилган.

Вилоят ва унга тенглаштирилган судларнинг фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатлари томонидан апелляция тартибида 14 503 та фуқаролик иши кўриб чиқилди. Қуйи судлар томонидан чиқарилган 2 271 та суд ҳужжати бекор қилиниб, 1 060 таси ўзгартирилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан кассация тартибида 3 487 та фуқаролик иши кўриб чиқилди. Қуйи судлар томонидан чиқарилган 438 та қарор бекор қилиниб, 164 та суд қарори ўзгартирилди.

Шунингдек, кассация инстанциясида 84 та фуқаролик иши такроран кўриб чиқилди. 68 та қарор бекор қилиниб, 5 та қарор ўзгартирилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди

 Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари

билан алоқалар бошқармаси

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: