РАСМИЙ АХБОРОТ
Бугун Бухоро вилоят суди биносида 2022 йил 1-2 июль кунлари Нукус шаҳрида оммавий тартибсизликларни содир этганликда айбланаётган 39 нафар судланувчига оид жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланди.
Ушбу жиноят иши Қорақалпоғистон Республикаси судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати судьяси Д. Разов раислигида биринчи инстанция судида кўриб чиқилмоқда.
Дастлабки тергов органининг айблов хулосасига кўра судланувчилар:
Алымбай Мырзамбетов (1979 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, ишсиз),
Даулеткелди Надирбаев (1988 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, АТ “Халқ банки” Тахтакўпир филиали юристи),
Камал Ешжанов (1999 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, ишсиз),
Муратбай Пирлепесов (1978 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, якка тартибдаги тадбиркор),
Адилбек Сариев (1985 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, ёлланма ишчи),
Нусрет Бауетдинов (1970 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, ишсиз),
Алйшер Шарапов (1989 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, ишчи),
Онгарбай Мамутов (1966 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, 2-гуруҳ ногирони),
Замирбек Таджимуратов (1988 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, ишсиз),
Тимурбек Исмаилов (1997 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, 12-сонли мактаб ўқитувчиси),
Расул Султаниязов (1990 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, “Trans Less” МЧЖ ишчиси),
Омирбек Курбанов (1986 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланади),
Рахимжан Жумабаев (1992 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, такси ҳайдовчиси),
Абзал Наурызбаев (1996 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, Қорақалпоқ давлат университети талабаси),
Нурмухаммед Генжебаев (2004 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, ишсиз),
Исламбек Аитмуратов (1993 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, Қўнғирот вагон депоси вагон текширувчиси),
Айдос Есемуратов (1993 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, ишсиз),
Куанышбай Бегалиев (1989 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, “Транс йўл қурилиш” МЧЖ ҳайдовчиси),
Манас Рахманов (1993 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – ўзбек, “Зарқанд” қандолатчилик маҳсулотлари корхонаси агенти),
Амантай Сейтмуратов (1976 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, ишсиз) Жиноят кодексининг 244-моддаси (оммавий тартибсизликлар) 3-қисми;
Полат Есенгельдиев (1989 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ вагон кузатувчиси),
Оралбай Досназаров (1977 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – ўзбек, “Нызам устинлиги” АҲ адвокати),
Ислам Полатов (1999 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, ишсиз),
Шарапат Аширбеков (1979 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, ишсиз),
Даўранбек Раманов (1996 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, ишсиз),
Абдималик Хожаназаров (1974 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, “Ел хызметинде” газетаси бош муҳаррири бўлиб ишлаган),
Есимқан Қанаатов (1981 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, “Ишонч” газетаси мухбири) Жиноят кодексининг 244-моддаси 3-қисми ва 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми “а”, “г” бандлари;
Рустам Досымбетов (1985 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, ишсиз),
Конгратбай Бекполатов (1985 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, “Берди-Транс” МЧЖ ҳайдовчиси),
Руслан Баимбетов (1988 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, “Давлет Транс” МЧЖ ҳайдовчиси),
Қуанышбай Бахиев (1988 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланади),
Ислам Сапаров (1989 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, якка тартибда меҳнат фаолияти билан шуғулланади),
Нуратдийин Хабипов (1992 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, Миллий гвардия Нукус шаҳар қўриқлаш бўлими сафдори бўлиб ишлаган),
Заирбек Пиржанов (1986 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, Нукус шаҳридаги Президент мактаби ҳайдовчиси) Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми “а” банди ва 244-моддаси 3-қисми;
Нурсултан Дуйсенбаев (1998 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қозоқ, мавсумий ишчи),
Нурсултан Байлепесов (1993 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, ҳайдовчи),
Алпамыс Жумабеков (1994 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, мавсумий ишчи),
Азамат Алланазаров (1997 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қорақалпоқ, йўналишли такси ҳайдовчиси) Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “а” банди, 244-моддаси 3-қисми ва 247-моддаси (ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи моддаларни, портлатиш воситаларини ёки портлатиш қурилмаларини қонунга хилоф равишда эгаллаш) 3-қисми “а” банди;
Асылбек Омирзаков (1991 йилда туғилган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, миллати – қозоқ, якка тартибдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланади) Жиноят кодексининг 166-моддаси (талончилик) 2-қисми “а”, “в” бандлари ва 244-моддаси 3-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқда.
Барча судланувчиларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Фикр қолдириш