29 январь 2019
Ҳалол пешона тери билан топилган ошга қаноат қилмади…
Маъруф Эшматов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ўзганинг мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, осонгина пул топиб, “роҳат-фароғат”да умр кечиришни хоҳларди. Ҳалол пешона тери билан топилган ошга қаноат қилмади. 2018 йилнинг 10 июнь куни Хатирчи тумани Навбаҳор маҳалласи Самарқанд кўчасида қурилишиш маҳсулотлари сотадиган Аҳмад Бозоровдан жами ўттиз бир миллион сўмлик қурилиш молларини олади ва пулини маҳсулот манзилга етказилганидан сўнг беришини айтади. Аммо қурилиш маҳсулотларини умуман бошқа одамга сотиб, пулни ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборади.
Ўғирликнинг, қаллобликнинг катта кичиги бўлмайди. Инсонга бир эгри йўл бошқа эгри йўлни рўбаро қилаверади…
Кўпнинг молини талон-тарож қилган М. Эшматов қанчалик тажрибали бўлмасин унинг қинғир ишлари ошкор бўлди. Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман суди биносида М. Эшматов иши юзасидан очиқ суд бўлиб ўтди. Унда айбланувчи жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топилиб, унга тегишли жазо чоралари белгиланди.
ЎзА
Фикр қолдириш