ҚОНУНЧИЛИКНИ БИЛМАСЛИК ЧЎНТАККА ЗАРАР БЎЛДИ

30 январь 2019

Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Навоий вилоят ҳудудий бирлашмасига Навоий шаҳрида яшовчи Аброр Азимов мурожаат йўллади. 

Унда мижоз “Техно-планет” савдо мажмуасида фаолият юритувчи якка тартибдаги тадбиркор Собир Усмоновнинг 7-савдо дўконидан автомашина учун 450 000 сўмга 2 йиллик кафолат муддати билан аккумулятор сотиб олгани, аммо кўп вақт ўтмай аккумлятор ишламай қолганини, алмаштириб бериш ёки ҳеч бўлмаса, пулини қайтаришини сўраб сотувчига қилган мурожаати рад этилганидан норозилигини билдирган.
 
Мурожаат атрофлича ўрганилиб, тегишли мутахассислар хулосаси олинди ҳамда истеъмолчининг ҳақ-ҳуқуқлари тикланишини сўраб, Фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилоят судига даъво аризаси киритилди.
 
Фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилоят суди томонидан ҳудудийлиги ҳисобга олинган ҳолда Фуқаролик ишлари бўйича Кармана туманлараро судига кўриб чиқиш учун ушбу даъво аризаси юборилган. Натижада даъво аризаси кўриб чиқилиб, даъвогарнинг манфааатларини кўзлаб, жавобгарга нисбатан “Маҳсулотни сифатлисига алмаштириб бериш ёки пулини қайтариш ва маънавий зарарни ундириш ҳақида”ги даъво аризаси қисман қаноатлантирилган. 
 
Аброр Азимовга етказилган маънавий зарар учун 200 000 сўм, носоз аккумулятор учун 450 000 сўм ундириш ва Собир Усмоновдан давлат фойдасига давлат божи ундириш юзасидан суд қарори қабул қилинди.
 
 
ЎзА

 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: