СОТГАНГА ҲАМ ОЛГАНГА ҲАМ ЖАЗО ТАЙИН

04 февраль 2019

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Яшнобод туман судида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбланган Л. Ш. ва Ж. З. нинг жиноят иши кўриб чиқилди.

Иш бўйича аниқланган ҳолатга кўра, Л. Ш. 2018 йил 9 сентябрь куни Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, “8-март” дачалар посёлкаси яқинидаги канал бўйидан ёввойи “наша” ўсимлиги баргларини вақтинча истиқомат қилиб келаётган хонадонига олиб келади. Уларни ёғда қовуриб, “жарюха” деб номланган гиёҳвандлик воситасини тайёрлайди. 37 дона целлофан ўрамларга қадоқлаб, қолган қисмини бир литрли банкага солиб, ўз ётоқхонасида сотиш мақсадида сақлайди.
 
Л. Ш. 2018 йил 12 сентябрь куни Яшнобод туманида жойлашган 72- сонли автобекатда таниши Ж. З. га 4 дона целлофан ўрамларга қадоқланган 64,82 грамм гиёҳвандлик воситасини 80 минг сўмга, 18 сентябрь куни бир литрли банкага солинган 662,47 грамм гиёҳвандлик воситаларини 1 миллион 150 минг сўмга сотади.
 
Ўз навбатида, Ж. З. 2018 йил 12 сентябрь куни Л. Ш. дан сотиб олган 4 дона целлофан ўрамларга қадоқланган 64,82 грамм гиёҳвандлик воситалари билан йўлда кетаётганида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари томонидан тезкор тадбир давомида ашёвий қўлга олинади. 18 сентябрь куни сотиб олган бир литрли банкага солинган 662,47 грамм гиёҳвандлик воситаларини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимларига ўз ихтиёри билан топшириб, унинг кўрсатмаси асосда кейинчалик Л. Ш. қўлга олинади.
 
Л. Ш. нинг уйида сақланаётган қолган 33 дона целлофан ўрамларга қадоқланган ва сотиш учун мўлжалланган 519,95 грамм гиёҳвандлик воситалари Ж. З. томонидан берилган ариза асосида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ходимлари томонидан ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.
 
Суд ҳукмига кўра, Л. Ш. нинг шахси, аёллиги, айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, қарамоғида ногирон онаси ва вояга етмаган фарзанди борлиги, оғир моддий ва оилавий аҳволи инобатга олиниб 4 йил 1 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
 
Шунингдек, Ж. З. га 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
 
 
ЎзА
 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: