КЕГЕЙЛИДАГИ МУШТЛАШУВ ЎЛИМ БИЛАН ТУГАДИ

25 февраль 2019

Кегейли тумани “Ақтуба” ОФЙ ҳудудидаги фермер хўжаликларининг бирида бахтсиз ҳодиса рўй берди. Туман фуқаролари А. Б. ва А. К. ўзаро жанжаллашиб, уришади. А. Б. исмли шахс А. К. нинг юз қисмига кучли жароҳат етказади.

Натижада, жабрланувчи туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилади. У ерда ҳушига келмай вафот этади, деб маълумот бермоқда жиноят ишлари бўйича Кегейли тумани суди раиси А. Бекманов.
 
Мазкур жиноят туман суди томонидан кўрилиб, судланувчи А. Б. га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-бўлими “д” банди бўйича 9 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланди.
 
 
ЎзА

 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: