МУШТУМЗЎР АКА-УКАЛАР ОЗОДЛИКДАН МАҲРУМ ЭТИЛДИ

25 март 2019

А. Толибов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) укаси В. Толибов билан Қизилтепа тумани “Варозун” МФЙ “Янгиер” қишлоғида яшовчи кенжа укаси И. Толибовнинг яшаш хонадонига “Янги йил” байрами муносабати билан меҳмонга бориб, спиртли ичимлик истеъмол қилади. 

Сўнг ушбу қишлоқда бўлиб ўтаётган байрамга чиқишиб, бир таниши Д. Каломов билан ўзаро тортишиб қолади. Ўша вақтда у билан оғзаки жанжаллашиб, байрам тугаб фуқаролар тарқалишини кутади.
 
Фуқаролар уйларига кетганидан муштумзўр сўнг ака-укалар ўзаро жиноий тил бириктириб, қўшниси Д. Каломовни яшаш хонадони орқа томонидаги ички йўлда тутиб олади.
 
Сўнг уни дўппослашга тушади. Ўша ерда бўлган ёғоч бўлаги билан унинг бош ва тана қисмидан бир неча маротаба уриб, тан жароҳати етказади.
 
2019 йилнинг 14 март куни жиноят ишлари бўйича Навоий вилоят Қизилтепа туман суди очиқ суд мажлисида уч ака-уканинг жиноят ишини кўриб чиқди.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Қизилтепа туман СТЭнинг 2019 йил 7 январь кунидаги 8-сонли хулосасига кўра, жабрланувчи “Ўртача оғирликдаги тан жароҳати”олганлиги аниқланган.
 
Судда дастлаб ака Д. Каломовни ёлғиз унинг ўзи дўппослаганини, укаларини жиноятга алоқаси йўқлигини айтиб кўрсатма берган бўлса-да, уларнинг айби жабрланувчи ва гувоҳларнинг кўрсатмаси, воқеа жойини кўздан кечириш баённомаси ва фотосуратлар, экспертиза қарори ва бошқа далиллар йиғиндиси билан тўлиқ ўз исботини топган.
 
Суд ишни ҳар томонлама ўрганиб, ишдаги енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни эътиборга олиб, амалдаги учала ака-укани Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 105-моддаси 2-қисмининг “и” банди билан айбли деб топди ва учала ака-укани уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилди.
 
Шунингдек, жиноят содир этилган вақтда жиноятчиликни олдини олиш бўйича ўз вазифасини лозим даражада бажармаётган ИИО ҳамда маҳкумлар яшайдиган маҳалла фуқаролар йиғинига жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва унга йўл қўймаслик чораларини кўриш учун хусусий ажрим чиқариш йўли билан муносабат билдирилди.
 
 
Хабибулла Чиниев,
жиноят ишлари бўйича
Қизилтепа туман суди раиси

 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: