ОЛИЙ СУД РАИСИ БУХОРОДА ОММАВИЙ САЙЁР ҚАБУЛЛАР ЎТКАЗМОҚДА

04 апрель 2019

Илгари хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К.Камилов Бухоро вилоятида аҳоли билан сайёр қабуллар ўтказмоқда.

2 апрель куни  Ғиждувон тумани академик лицей биносида бўлиб ўтган сайёр қабулда Олий суд раиси томонидан 68 нафар фуқаро қабул қилинди. Шундан 35 нафар фуқаронинг жиноят ишлари бўйича, 19 нафарининг фуқаролик ишлари бўйича,  7 нафарининг маъмурий ишлар бўйича ва 4 нафарининг иқтисодий ишлар юзасидан мурожаатлари кўриб чиқилди.

Қабул давомида ИИБ, Давлат хизматлар агетлиги ва Мажбурий ижро буюросига таалуқли мурожаатлар ҳам келиб тушди.

Қабул натижалари бўйича 38 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилди,  19 та ариза ўрганишга қабул қилинди.

Жиноят ишлари бўйича берилган 14 та ариза чақиртирилиб, судлов ҳайъатида кўриш учун тайинланди.  Худди шундай 2 та  фуқаролик иши, 3 та маъмурий иш ҳам чақиртирилиб, судлов ҳайъатларида кўриладиган бўлди.

Қабул давомида 3 та маҳкумнинг оила аъзолари Олий суд раисига ариза билан мурожаат қилиб, фарзандига нисбатан тайинланган жазони енгилроқ жазо турига ўзгартириб беришни сўради. Келиб тушган тақдимномалар асосида  жиноят ишлари бўйича  Шофиркон туман суди шу куннинг ўзида кўриб, маҳкумларга нисбатан енгилроқ жазо тури тайинлади.

Сайёр қабул давомида 5 нафар ажралиш арафасида турган оилалар яраштирилди. Жами 30 та  мурожаат  қаноатлантирилди.

Олий суд раиси К.Камилов 3 апрель куни  Қоракўл тумани мусиқа ва санъат мактабида сайёр қабул ўтказди. Оммавий сайёр қабул давомида 84 нафар фуқаронинг мурожаати тингланди.

Мурожаатларнинг катта қисмини фуқаролик ишларига доир, яъни уй-жой, мерос, мулкка эгалик қилиш масалалари ташкил этди. Қабулда жиноят ишлари бўйича 28 та, маъмурий ишларга тааллуқли 8 та мурожаат кўриб чиқилди. 

Қабул натижалари кўра,  Олий суд раиси ва судьялари томонидан 50 нафар фуқарога ҳуқуқий тушунтириш берилди, 34 та мурожаат қаноатлантирилди, 28 та ариза кўриб чиқиш учун  қабул қилинди. 12 та ариза бўйича жиноят ишлари чақиритирилиб, судлов ҳайъатига кўриш учун тайинланди. Шунингдек, 6 та фуқаролик, 5 та маъмурий, 5 та иқтисодий ишлар ҳам судлов ҳайъатларида кўриш учун тайинланди.

Қабул давомида 2 та мурожаат  жиноят ишлари бўйича  Қоракўл туман суди томонидан кўрилиб, ўталаётган жазо тури озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазога алмаштирилди.

Олий суд раисининг Бухоро вилоятида аҳоли билан сайёр қабуллари давом этмоқда.

 

Олий суд матбуот хизмати

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: