ОИЛА ВА НИКОҲ МУНОСАБАТЛАРИ МУҚАДДАС

05 апрель 2019

Фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилоят ва туманлараро судларининг судьялари томонидан жойларда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, қабул қилинган суд ҳужжатларини тушунтириш мақсадида Наманган шаҳар “Порлоқ” маҳалласи биносида “Оила ва никоҳ муносабатлари” мавзусида тадбир ўтказилди.

Тадбирда МФЙ яраштириш комиссияси аъзолари, профилактика инспектори, хотин-қизлар ишлари бўйича мутахассислар ва маҳалла аҳли иштирок этдилар.
 
Тадбирда сўзга чиққан фуқаролик ишлари  бўйича Наманган вилоят суди раиси  А.Сафаев Ўзбекистон Республикаси Конституциясида оила-жамиятнинг асосий бўғини сифатида эътироф этилганини, оила давлат муҳофазасида эканлигини, никоҳ ва оилавий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларни кўришда фуқаролик ишлари бўйича судлар зиммасига  катта масъулият юклатилганини қайд этди. 
 
Шунингдек, тадбирда Наманган шаҳрида аксарият ҳолларда ёшлар эрта турмуш қураётганлиги, бунинг оқибатида оилавий ажримлар кўпаяётганлиги таъкидланди. 
 
Тадбир якунида фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилоят суди раиси А.Сафаев томонидан фуқароларнинг сайёр қабули ҳам ташкил этилди. Қабул жараёнида 4 нафар фуқарога оила, уй-жой ва мерос масалалари юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди.  
 
 
Фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилоят суди

 

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Spelling error report

The following text will be sent to our editors: